Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6296
8719
8097

+622
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
162156
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 418 759
Главная Все новости Узбекистана Юқори ҳосилдорлик бугунги ҳаракатга боғлиқ

goza_120Мамлакатимиз пахтачилигида ғўза ривожини жадаллаштириш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида эълон қилинган “Ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги” қизғин давом этмоқда. Бу борадаги ишлар жорий йил 31 июль куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида атрофлича таҳлил этилиб, вазиятга танқидий ёндашган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилоятида жорий йил 3 минг 100 дан зиёд фермер хўжалиги тасарруфидаги 65 минг 606 гектар ерда пахта етиштирилмоқда. Айни пайтда давлатга 214 минг 400 тонна пахта хомашёси етказиб бериш юзасидан қабул қилинган шартнома режасини адо этиш, яъни пахтадан юқори ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ, долзарб икки ойликда мавжуд дала контурлари бўйича ғўза қатор оралари 10 марта культивация қилинди. Ер, сув муаммолари, тупроқ унумдорлиги ва бошқа жиҳатлар эътиборга олиниб, ғўза 3-4 марта шарбат усулида суғорилди. Ҳар гектар майдон ҳисобига 10 тоннадан маҳаллий ўғит жамғарилди. Учинчи озиқлантириш ва чилпиш ниҳоясига етказилди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 20 биолаборатория томонидан етарли миқдорда биомаҳсулотлар тайёрланиб, фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Кўсак қурти ва ўргимчаккана каби зараркунандалар ва турли касалликларга қарши кимёвий усулда курашиш илмий-амалий ёндашув асосида олиб борилаётир.

Туманларда ташкил қилинган 140 механизаторлар уйида мавсум иштирокчилари учун қулай иш ва дам олиш шароити яратилгани ғўза парваришида ғанимат кунлардан унумли фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирларга 1 минг 450 культиватор, 274 ОВХ трактори жалб этилган. Уларнинг кунлик фаолияти натижалари ҳар бир сектор раҳбари томонидан мониторинг қилиниб, камчилик ва муаммолар ўз жойида бартараф этилмоқда. Ҳар бир туманда фаолият юритаётган вилоят ва туман ишчи гуруҳлари белгиланган тадбирлар ижроси бўйича масъулиятини янада ошириш, ишчиларни мунтазам равишда моддий рағбатлантириш, иш ҳақи ўз вақтида берилишига алоҳида эътибор қаратилгани натижасида ҳозиргача 31 минг 388 гектар майдонда ҳар туп ғўзада 9-10 тадан, 34 минг 218 гектар майдонда ҳар туп ғўзада 7-8 тадан тўлиқ кўсак ҳосил қилинди.

Шунга қарамай, жойларда айрим фермер хўжаликлари далаларида ғўза ривождан ортда қолаётган участкалар ҳам бор. Ғўзани чанқатиб қўйиш ёки кўллатиб суғориш, бегона ўт бостириб юбориш каби эътиборсизлик оқибатлари мавжуд. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тунги суғориш, қатор ораларига ишлов беришни тўхтатмаган ҳолда кўсак қурти ва ўргимчакканага қарши курашишда биологик ва кимёвий усулдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш талаб этилади. Ривожланишдан орқада қолган ғўзаларга қўшимча ишлов бериш, ҳозиргача жамғарилган 366 минг 264 тонна маҳаллий ўғитдан оқилона фойдаланиш лозим.

Акромжон Сатторов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"