Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
778
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123059
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 663
Главная Все новости Узбекистана Термиз тумани фермерлари узумнинг ҳар гектаридан 100 центнердан ошириб ҳосил олишни мўлжаллаган

uzum_120Сурхондарё вилояти боғбонлари жорий йилда 179 минг 185 тонна узум етиштиришни режалаштирган.

Ҳосилнинг 41 минг тоннадан ортиғи қайта ишлаш корхоналарига топширилса, 15 минг тоннаси хорижга экспорт қилинади. 78 минг тоннасини ички бозорда сотиш, 19 минг 817 тоннасини мамлакатимиз пойтахти ва бошқа вилоятлардаги савдо ярмаркаларига, 22 минг 385 тоннасини соғлиқни сақлаш, таълим тизими ва бошқа ташкилотларга етказиб бериш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятдаги барча тоифадаги хўжаликларда 16 минг 186 гектар токзор мавжуд. Шундан 13 минг 804 гектари ҳосилли, 2 минг 382 гектари ёш токлардир.

Узумчилик ва сархил мева парваришлашда бой тажрибага эга Олтинсой тумани фермерлари 4 минг гектардан зиёд майдондаги узумзордан 59 минг тоннага яқин ҳосил олади. Шу кунларда пишиб етилган узумни йиғиб олиш қизғин паллага кирмоқда. Тумандаги “Янги турмуш” фермер хўжалиги 38,7 гектар майдонда парваришлаётган токдан қарийб 562 тонна ҳосил олишни режалаштирган.

– Ҳосилнинг бир қисмини қайта ишлаш корхоналарига топширмоқдамиз, – дейди “Янги турмуш” фермер хўжалиги раҳбари А.Мажидов. – Ички бозордан ортган қисмини хорижга экспорт қилмоқчимиз. Шунингдек, майиз тайёрлашни ҳам бошлаб юбордик. Бу йил ҳосил мўл бўлди. Ёзнинг иссиқ келганидан табиий қуёш нурида тўйиниб, эрта пишиб етилган ҳосилни тез кунларда саранжомлаб оламиз.

Мутахассислар фикрича, Олтинсой туманида етиштирилган узум бошқа ҳудудларга нисбатан ширин, тўйимли бўлади. Шу боис унга маҳаллий бозорда ҳам, хорижда ҳам талаб юқори. Бу узумларга ҳар йили мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам йирик буюртмалар берилишининг боиси шунда. Айниқса, тойфи, ҳусайни, куржинский каби навли узумларнинг бозори чаққон. Жовуз узумидан тайёрланадиган майизнинг донғи етти иқлимга машҳур. Бундай таърифу тавсифлар олтинсойлик боғбонларни янада самарали меҳнат қилишга, ҳосилни тез ва сифатли йиғиб олишга ундайди.

–Узум ширин, мазали мева, – дейди “Янги турмуш” фермер хўжалиги боғбони Р.Бегматова. – Лекин, уни етиштириш ва йиғиб-териб олишнинг ўзига хос машаққати бор. Ток йил давомида мавсумга қараб, меҳр билан парвариш қилинмаса мўлжалдаги ҳосилни бермайди. Ҳосилни йиғиб олиш ва махсус қутиларга жойлашда эзилса, хусусиятини тез йўқотади, исроф бўлади. Шу сабабли ҳар бир бош узумни мисқоллаб териб оламиз.

Мамлакатимизда боғдорчилик фермер хўжаликлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор Термиз туманида ҳам узумчиликни ривожлантиришда муҳим омил бўлаётир. Туманда токзорлар йилдан-йил кенгаймоқда. Бу йил туман фермерлари 211 гектар майдонда парваришланаётган узумнинг ҳар гектаридан 100 центнердан ошириб ҳосил олишни мўлжаллаган. 80 гектар майдонда барпо этилган янги токзор ҳам агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда.

Туманнинг Ғафур Ғулом номидаги фермер хўжалиги 20,4 гектар майдонда сервитамин тойфи, жовуз, куржинский навли узум парваришлаб, мўл ҳосил тўплади. Тажрибали боғбонлар гектаридан 130 центнердан ҳосил йиғиб олишни режалаштирган.

– Хўжалигимизда 12 боғбон меҳнат қилади, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Б.Омонтурдиев. – Кеч кузда ҳам, қиш ва баҳорда ҳам токларни синалган агротехник усуллар асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Қишнинг чилласида яхоб суви, маҳаллий ўғит берамиз. Баҳорда тагини юмшатиб, хомток қиламиз. Хуллас, ҳосилни териб олгунча кўп меҳнат талаб қилинади. Мана энди ана шу ҳалол меҳнатнинг самарасини кўрмоқдамиз. Маҳаллий бозорда тойфи узумининг бир килограммини 2-2,5 минг сўмдан, куржинский навли узумни 8 минг сўмдан сотаяпмиз. Тойфи узумнинг бир қисми Россиядаги буюртмачиларга жўнатилади. Бу йил токзордан 100 миллион сўмдан ортиқ даромад кўриш ниятидамиз. Шунингдек, қатор ораларидаги 3 гектар майдонда парваришлаётган нўхат ҳам хўжалигимизга яхшигина қўшимча даромад келтиради.

Вилоятнинг Қумқўрғон, Денов, Сариосиё, Жарқўрғон, Бойсун каби туманларидаги фермерлар ва аҳоли ҳам пишиб етилган ҳосилни тез фурсатларда йиғиб олишни уюшқоқлик билан давом эттирмоқда.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"