Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4319
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129750
254685
115566

+139119

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 136
Главная Все новости Узбекистана Шифокорларнинг эзгу ташаббуси

tibbiyot_120_9Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солижон Мўминов бошчилигидаги бир қатор тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат гуруҳ маҳаллаларда бўлиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан бевосита мулоқот асосида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда.

Гуруҳнинг навбатдаги ташрифи Наманган шаҳрининг Чинор маҳалласидаги Лангар кўчаси 13-уйда яшовчи Б.Файзуллаевлар хонадонига бўлди.

– Хонадон соҳиблари ҳар томонлама кўмакка, меҳр-мурувватга муҳтож, – дейди "Чинор" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Г.Абдураҳимова. – Чунки, оила бошлиғи Баҳодир Файзуллаев бир неча йил аввал инсульт туфайли хаста бўлиб қолган. Унинг турмуш ўртоғи Муҳаррамхон опа ҳам жигар хасталиги билан бир ярим йилдирки, тўшакка михланиб ётибди. Уларнинг 23 ёшли ўғли Баҳромжон туғма юрак нуқсони дарди билан азоб чекиб келади. Оилада бир ўғил – Фахриддингина ишлайди. Яна бир жиҳати, уч сотихли мазкур хонадонда икки ака-уканинг 13 кишидан иборат оиласи сиқилишиб яшайди.

С.Мўминов дастлаб беморлар билан суҳбатлашди, уларнинг саломатлиги хусусида шикоятларини тинглади ва ўтган давр мобайнида турли шифохоналардан берилган тиббий хулосалар билан танишди.

Шундан сўнг кардиолог, невропатолог, гастроэнтеролог, инфекционист каби бир қатор соҳа мутахассислари томонидан беморларнинг айни пайтдаги аҳволи ўрганилди ва тегишли хулосалар берилди. Унга кўра, 47-Наманган вилояти бош тиббий меҳнат экспертиза комиссияси раҳбари томонидан бемор М.Мўминовага ногиронлик гуруҳи берилиши юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Навқирон ёшида юрак хасталиги билан азият чекаётган Баҳромжон эса шу кунннинг ўзида шифохонага ётқизилди ва қайта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, стационар даволашга киришилди.

– Биз ишчи гуруҳлар билан туманларда, маҳаллаларда юриб, шу каби ночор оилалар саломатлигини тиклашда давлат томонидан кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Мўминов. – Йил бошидан буён бир неча ўнлаб шундай ижтимоий кўмакка ўта муҳтож оилаларни тиббий кўрикдан ўказиш, даволаш бўйича амалий ишлар қилдик. Бу ишни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамкорлигида хатлов ўтказиб, шундай оилалар рўйхатини шакллантириш устида иш бошладик. Аниқ манзилли ёрдам кўрсатиш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ бўлади, албатта.

Акромжон Сатторов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"