Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1756
8187
8575

-388
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140799
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 397 403
Главная Все новости Узбекистана Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашиб

adolat-logotipi_120Самарқанд вилоятида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ташаббуси билан “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” мавзуидаги кўргазмали сайёр амалий семинарлар ўтказилди.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ўрнини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жомбой туманида ташкил этилган тадбирда партия сиёсий кенгаши аъзолари, фаоллар, тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Семинарда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ҳамда Президентимиз раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Бу борада Жомбой туманида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, фикр алмашилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар “Оила” илмий-амалий маркази Жомбой тумани бўлимида бўлиб, марказ фаолияти билан танишди. 
Руҳшунос, ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассислар томонидан ёш оилалар, никоҳланувчи ёшлар билан олиб борилаётган суҳбатлар, оила муқаддаслиги, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 
– Оилаларни мустаҳкамлаш, қайнона-келин муносабатларини миллий қадриятларимиз асосида йўлга қўйишда “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ўтказилаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Жомбой тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Ўсарова. – Танловнинг туман босқичи юксак савияда ўтказилди. Унда барча маҳаллалар фаол иштирок этди. Ушбу тадбир туфайли ярашиб, ҳаёти изга тушиб кетган ёш оилалар ҳам кўп бўлди. 
“Ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришда ислом динининг аҳамияти” мавзуида ўтказилган тадбирда эса ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, ёшлар турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, диний ақидапарастлик ғояларига қарши курашиш, бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 
Семинар иштирокчилари тумандаги "Алишер Навоий" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. 
– Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, аёллар ва вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳақида кўп эшитаяпмиз, – дейди “Адолат” СДП сиёсий кенгаши марказий аппарати сектор мудири Р.Ўрмонова. – Бугун Жомбойда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиб, оилаларга кириб, бундай нохуш ҳолатларга қарши одамларда ҳам зарур тушунча ва кўникма шаклланганига гувоҳ бўлдик. Аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламига амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олдик. 
Амалий семинар тумандаги Ёшлар боғида партия “Аёллар қаноти”нинг “Ижодкор аёллар” гуруҳи томонидан уюштирилган мушоира ва бадиий дастур билан якунланди.

Ғолиб Ҳасанов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"