Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7678
7110
7272

-162
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
125265
254685
120051

+134634

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 675 649
Главная Все новости Узбекистана Экспорт ҳажми кўпаймоқда

tekstil_120_2Бухоро вилоятида ҳам замонавий тўқимачилик ускуналари, тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган янги корхоналар сони йилдан-йилга ортмоқда. “Жасмин чой инвест” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тўқимачилик корхонаси ана шундай истиқболли лойиҳалардан биридир.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 миллион АҚШ долларига тенг. Унинг 1 миллион доллари лойиҳа ташаббускорлари улуши бўлса, қолган қисми, яъни 1,5 миллион доллари – технологик ускуналар хариди банк томонидан имтиёзли кредит шаклида ажратилди. Бу тадбиркор учун корхонани ташкил этиш ва унинг фаолиятини самарали йўлга қўйишда жуда қўл келди. 
– Корхонамиз кийим-кечаклар учун мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган, – дейди “Жасмин чой инвест” МЧЖ раҳбари Ойбек Тожибоев. – Ишчи-мутахассисларимиз иш бошлашдан олдин пойтахтдаги турдош корхоналарда ип-калавадан мато тўқийдиган замонавий ускуна ва дастгоҳларни бошқаришни ўргангани ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирда корхонада 50 ишчи, муҳандис-техник ва бошқа мутахассислар меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати ошиши билан, яъни йил охирига қадар улар сонини яна 15 нафарга кўпайтириш режалаштирилган. 
Турли мезонларга кўра халқаро андозаларга тўла жавоб берадиган корхона маҳсулотига ташқи бозорда ҳам талаб юқори. Икки ой мобайнида ишлаб чиқарилган матонинг 100 минг АҚШ долларига тенг қисми Италия ва Литвага экспорт қилинди. Жамиятда йил охиригача экспорт ҳажмини 500 минг АҚШ долларига етказиш кўзда тутилган.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"