Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6336
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206461
230255
63285

+166970

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 162
Главная Все новости Узбекистана Фарғона шаҳрида кўп қаватли уй-жой қуриш кўлами кенгаяди

uy_120_5Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Мустақиллик мавзесида янгидан барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбарига дастлаб Фарғона шаҳрининг Бош режаси асосида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Президентимизнинг 2016 йил 11 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар жойлар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу дастурга асосан ўтган йили Мустақиллик мавзесида 7 қаватли 5 та турар жой биноси қурилиб, эҳтиёжманд оилаларга топширилган эди. Мазкур уйлар 2 ва 3 хонали бўлиб, йигирма йиллик имтиёзли ипотека кредити асосида берилган. Хонадонларда оилаларнинг яшаши учун барча зарур шароит яратилган: квартиралар иситиш қозони билан таъминланган, йўлакларга замонавий лифтлар ўрнатилган.

Айни пайтда ҳудудда жорий йилга режалаштирилган 10 та уй қуриб битказилмоқда. Уйлар Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

2019 ва 2020 йилларда бу ерда яна 19 кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилган бўлиб, бунинг натижасида уйлар 34 тага, улардаги хонадонлар сони 1428 тага етказилади. Шунингдек, шаҳарчада 4 қаватли тижорат уйлари, меҳмонхона, умумтаълим мактаби, боғча, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кўп қаватли автотураргоҳ барпо этиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари кўп қаватли уйларни қуришда Туркия, Жанубий Корея каби ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилаётган турар жой биноларини блоклардан барпо этиш тажрибасини ўзлаштириш кераклигини таъкидлади.

Блоклардан қуриладиган уй биринчидан тез битади, зилзилага бардошли бўлади, ҳам таннархи арзон тушади, деди Шавкат Мирзиёев. Ривожланган давлатларнинг барчасида ана шундай уйлар қурилмоқда. Мамлакатимизга блоклардан уй қуриш бўйича замонавий технология олиб келинмоқда. Бундай тажриба келгусида уй-жой қурилишини кўпайтириш имконини беради.

Ижтимоий соҳа ходимлари, яхши ишлаган ўқитувчилар ва шифокорларга мўлжалланган кўп қаватли уйлар бунёд этишга киришиш, улар учун бошланғич бадал тўловида имтиёзлар бериш истиқболдаги режалардан экани қайд этилди. Шундай қилсак, жамиятимизда адолатни таъминлаган бўламиз, деди давлатимиз раҳбари.

Шу ерда вилоятдаги мавжуд инфратузилма иншоотларини сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш, Фарғона, Марғилон, Қувасой ва Қўқон шаҳарларидаги кўп қаватли уйларни иситиш тизимини қайта тиклаш, вилоятда ичимлик сув ва оқова тизимларини ривожлантириш лойиҳалари тақдимотлари ўтказилди.

Президентимиз Фарғона вилоятининг йирик марказларидан бўлган ушбу тўрт шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг муаммоларини ҳал этиш, йўл, ичимлик сув ва уй-жой инфратузилмасини яхшилаш, янги иш жойлари ташкил этишни кўпайтириш юзасидан мазкур шаҳарлар ҳокимларига зарур топшириқлар берди.

Шу билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Матназар Элмуродов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"