Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6084
8056
7411

+645
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110621
238474
150906

+87568

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 899 481
Главная Все новости Узбекистана Тошкент вилоятида жорий йилда 228 MTM фойдаланишга топширилади

bogcha_120Бу борада вилоятда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ, туман ва шаҳарларда 164 нодавлат, 48 давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ва 16 уй-боғча фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятда 509 мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Уларда боғча ёшидаги болаларнинг 35 фоизи қамраб олинган бўлиб, 69 минг 490 жажжи ўғил-қиз тарбияланаётир.

– Албатта, бу кўрсаткич ҳали етарли эмас, – дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Далабоева. – Бу борада Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга доир фармон ва қарорлари қабул қилингани айни муддао бўлди. Шу асосда ташкил этиладиган боғчалар ҳисобига биргина шу йилнинг ўзида 17 минг 500 бола мактабгача таълимга қамраб олинади.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан 1 минг 869 ўринга мўлжалланган 32 нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Янгийўллик тадбиркор Раҳима Наимова томонидан Тинчлик маҳалласида ташкил этилган “Болажон-Полвонжон” хусусий нодавлат боғчаси шулар жумласидандир.

– Қишлоғимизда боғча йўқлиги, боғчаси бор ҳудудлардан нисбатан олис экани сабаб болаларни мактабгача таълимга бериш деярли имконсиз эди, – дейди тадбиркор Р.Наимова. – Шу боис кўпдан буён қишлоқ болалари учун боғча ташкил этишни ўйлаб юрардим. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан мактабгача таълим тизимида кечаётган ислоҳотлар, хусусан, бу борада тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан руҳланиб, орзуимни амалга оширдим. Ҳозирги кунда боғчамизда 50 ўғил-қизга 8 тарбиячи-мураббия таълим-тарбия бермоқда.

Муассасада машғулотлар ўзбек тилида олиб борилади. Инглиз ва рус тиллари, шунингдек, шахмат-шашка ва рақс тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Бу болаларнинг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб улғайишига хизмат қилади.

Авазбек Худойқулов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"