Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6445
10251
10205

+46
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
198628
230255
71118

+159137

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 494 329
Главная Все новости Узбекистана Давлат харидларининг асосий принциплари

xarid_1202018 йил 9 апрелда қабул қилинган “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида давлат харидларининг асосий принципларига алоҳида ўрин берилган. Очиқлик ва шаффофлик, тортишув ва холислик, мутаносиблик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги, коррупцияга йўл қўймаслик кабилар шулар жумласидандир.

Давлат харидларининг асосий принциплари давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинарда бу алоҳида қайд этилди.

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Н.Жўраев янги қонуннинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Қонунда давлат харидлари жараёнига қўйилган умумий талаблар, электрон дўкон, аукцион, танлов, тендер, тадбиркорлик субъектларига енгилликлар бериш, харид қилиш тартиб-таомиллари назорати, шикоят қилиш механизми, давлат харидлари масалалари бўйича низо ва қарама-қаршиликларни ҳал этиш масалалари қамраб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида белгиланиб, унга давлат харидлари бўйича қатор ваколатлар берилди. Давлат харидлари тартиб-таомилларини амалга ошириш, режалаштириш, соҳа бўйича мониторинг ва шартнома тузилиши ҳамда ижро этилишини ўз ичига оладиган давлат харидлари жараёнини қамраб олишга қаратилган тизимли ёндашиш шулар сирасига киради. Қолаверса, қонунда давлат харидлари бўйича танлов ва тендерларни ўтказиш мезонларининг аниқ белгилаб қўйилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда харид комиссияси фаолияти, танлов ҳамда тендер ўтказиш учун эълонлар, уларда қатнашиш учун таклифлар бериш, уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича шартномаларни тузиш тартиби ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, қонунда давлат харидларида тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар ва уларни қўллаш, харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат ҳамда жамоатчилик назорати, шунингдек, харидлар самарадорлигининг таҳлили орқали мазкур турдаги харидларни мониторинг ва назорат қилишнинг аҳамияти очиб берилган. Статистика ахборотини таққослаш ҳамда таҳлил этиш орқали амалга ошириладиган текширувлар давлат органларининг соҳадаги қонун ҳужжатларини бажариши устидан назорат қилишнинг асосий шакли ҳисобланади. Бу борадаги жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг молия-иқтисод, юридик хизмат ходимлари ҳамда бош бухгалтерлари иштирок этган тадбирда қонун ижроси самарали таъминланиши мамлакат иқтисодиёти ривожига хизмат қилиши таъкидланди.

Норгул Абдураимова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"