Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5800
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
70925
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 532 650
Главная Все новости Узбекистана Арзон уй-жойлар қурилиши 1,5 баробарга кўпаяди

namunali-uy_120_22018 йилда 22 139 та арзон уй-жой қуриш режалаштирилган бўлиб, жорий йилда намунавий ва арзон уй-жойлар қуриш кўлами ўтган йилга қараганда 1,5 баробар кўпайтирилиши бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ҳамда шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 
Давра суҳбатида қишлоқ жойларида аҳолини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлаш даражасини тубдан ошириш, шаҳарларда кўп қаватли уйлар қуриш кўламини кенгайтириш ҳисобига аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни янгича босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама марказида бўлди. 
– 2017 йилда амалга оширилган ишлар натижасида қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар асосида 15 мингта арзон уй-жой қурилиб, эгаларига топширилди, – дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси бош директори ўринбосари А.Шукуров. – Мазкур уй-жойлар қурилган массивларда 374 километр ичимлик суви қувурлари, 284 километр табиий газ тармоқлари, 293 километр электр тармоқлари ҳамда 90 километр автомобиль йўллари қуриб битказилди. 2018 йилда эса 22 139 та арзон уй-жой қуриш режалаштирилган бўлиб, жорий йилда намунавий ва арзон уй-жойлар қуриш кўлами ўтган йилга қараганда 1,5 баробар кўпайтирилиши бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. 
Соҳада бир қанча муаммолар ҳам учрамоқда. Жумладан, айрим объектларда қурилиш жараёнида техник назорат тўлақонли олиб борилмаслиги, аксарият хонадонларда марказлашган канализация мавжуд эмаслиги, айрим янги қурилаётган массивлар аҳоли учун ноқулай ва ташқи муҳандислик ҳамда транспорт-коммуникация тармоқларидан олисдалиги айтилди. 
Давра суҳбатида муҳокама этилган масалалар ечимига оид тавсия ва таклифлар билдирилди.

Инобат Аҳатова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"