Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3954
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118438
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 041
Главная Все новости Узбекистана Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси номи ўзгарди

oliy-majlis_120Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси эндиликда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, деб ўзгартирилди.

Қўмита номининг ўзгариши масъулият соҳаси кенгайганлиги билан боғлиқ. Аввал қўмитанинг фаолият доираси фақат ахборот соҳаси ривожланишига қаратилган бўлса, эндиликда қўмита инновацияларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларига илғор технологияларни жорий қилиш йўналишида ҳам фаолият юритади, дейилади хабарда. 
Мазкур ўзгариш расмиятчилик учун эмас, балки мамлакат инновацион ривожланиши жараёнларини жадаллаштириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни шакллантиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар дастурининг бир босқичидир. Қонунчилик палатаси қабул қилган қарор билан инновацион фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш учун институционал асос шакллантирилмоқда.
Инновацион ривожлантириш масалаларини депутатлик корпуси масъулият доирасига киритилиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, шунингдек "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар билан ҳамоҳангдир. 
Эндиликда мазкур қўмита Парламент даражасида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича салмоқли ва таъсирчан ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилади. Мазкур ўзгариш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган инновацион фаолликни жадаллаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилишга тааллуқлидир. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси янги ташкил этилган Инновацион ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда инновация ва инновацион фаолият соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни самарали бошқаришга, илмий, илмий-техник ва бошқа инновацион фаолият натижаларини яратиш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. 
Парламент қўмитаси фаолияти инновацион соҳа учун эксперт ҳамжамияти ҳаракатларини бирлаштириш, кенг жамоатчилик учун миллий инновацион инфратузилмани ривожлантириш йўлларини белгилаб олиш, ушбу соҳада самарали давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини яратади.

Улуғбек Асроров.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"