Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2410
7763
7412

+351
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
157539
254685
87777

+166908

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 707 925
Главная Все новости Узбекистана Ҳосил тўплашда масъулиятли палла

bugdoy_120Навоий вилоятида ҳам ғалла парваришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Вилоятда 2018 йил ҳосили учун 43 минг 300 гектар майдонга ғалла экилган. 1 минг 441 фермер хўжалиги билан 103 минг 630 тонна дон етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Майдонларнинг асосий қисмида “Гром”, “Васса”, “Андижон-2”, “Аср” ва ҳосилдорлиги юқори бўлган бошқа навлар парвариш қилинмоқда.

– Шу кунларда вилоятда 17 минг 72 гектар ердаги ғалла майсалари найчалаш, 22 минг 493 гектари туплаш палласида, – дейди вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи А.Ризоқулов. – 1 минг 35 гектари сийрак, яъни “қолоқ” майдон. Жумладан, Кармана туманидаги “Қизилча олтин диёр”, “Нарпай Умрзоқ”, Хатирчи туманидаги “Фозил ота Бойматов”, “Жаҳон-97” каби 123 фермер хўжалигида буғдой ривожи ўтган йилга нисбатан 10-12 кун орқада қолмоқда. 672,7 гектар ерга уруғ кеч экилгани, 362,3 гектарда экилгандан сўнг кузда сув етишмовчилиги, шунингдек, суғориш кечиккани сабаб шундай ҳолат юзага келган. Ҳозирда 170 дан ортиқ масъул шахслар бириктирилиб, ушбу майдонларда суспензия, қўшимча азотли ўғит билан озиқлантириш, маҳаллий ўғит чиқариш, фақат “шарбат” билан суғориш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтгача буғдойзорларнинг ҳар гектари 200 ва 300 килограммдан азотли ўғитлар билан озиқлантирилди.

Бошоқли дон экинларини касаллик, бегона ўт, ҳашарот ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун кимёвий ишлов берилди. Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда. Fаллани баргидан карбамидли минерал ўғитлар билан озиқлантиришга мавжуд пуркагич аппаратлари тўлиқ жалб этилиб, 36 гуруҳ ташкил қилинган. Деярли барча майдонларда биринчи суспензия амалга оширилди. Унга вилоят, туман “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг малакали мутахассислари жалб этилган. 
Маҳаллий ўғит чиқаришга масъул корхона ва ташкилотларга бунинг учун зарур бўладиган юклагич, трактор, тиркама, машиналар, ишчи кучи бириктирилган. 
Буғдойни вақтида суғориш ҳосил тўплашда муҳим аҳамият касб этади. Буни инобатга олган ҳолда тадбирга катта эътибор қаратилмоқда. Айни кунгача азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилган баъзи майдонлар “шарбат” усулида бир неча марта суғорилди.

Нуриддин Раҳимов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"