Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1098
7918
7230

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
135313
238474
126214

+112260

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 924 173
Главная Все новости Узбекистана Ўзбекистоннинг 23 шаҳар ва туманида ҳунармандликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади

hunarmandlar_120Миллий матбуот марказида ўтказилган навбатдаги тадбир мамлакатимизда ҳунармандликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланди.

“Ҳунарманд” уюшмаси ҳунармандларга қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, уюшма аъзолари 10 минг 247 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда улар сафига яна 8 мингдан ортиқ ҳунарманд қўшилди.

Ҳунармандлик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида 113 кўргазма ва ярмарка ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, уюшма таъсисчилигида "Uz craft and art" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Келгусида мазкур корхона тизимида мамлакат туристик объектлари, диққатга сазовор жойлари, ҳудудлардаги ҳунармандлик марказларида ҳамда бир қатор бозорларда "Аср салон"лар, яъни амалий ва тасвирий санъат асарларининг савдоси билан шуғулланувчи дўконлар очилади.

– Президентимизнинг фармони асосида ҳунармандларга бир қатор имтиёз ва преференциялар берилди, – дейди уюшма масъул ходими Д.Сатторов. – Унга кўра, энди ҳунармандлар солиқ тўловидан озод этилиши, маҳсулотларини экпорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф қилиши мумкин. Уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, имтиёзли кредитлар бериш, ҳунармандлик маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш борасида яратилган қулайликлар асрий анъналаримиз бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади. Айниқса, “Уста-шогирд” мактаблари сонини кўпайтириш долзарб масала. Ўтган йили 1 минг 326 та ана шундай мактаб ташкил этилиб, ҳозирги кунда уларнинг сони 2 мингтага етказилди. Уларда ҳунар ўрганаётганлар сони 7 минг 356 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатимизнинг 23 шаҳар ва туманида ҳурмандмандликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш, шу йўналишда 3015 та лойиҳани амалга ошириш галдаги режаларимиздандир.

Матбуот анжумани қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблар билан якунланди.

Насиба Зиёдуллаева.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"