Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2598
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
79561
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 286
Главная Все новости Узбекистана Депутатлар туризмни, суд тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлайдиган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

oliy-majlis_1206 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қонун устуворлигини таъминлашга ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, депутатлар туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Қонун лойиҳаларини қабул қилиш, парламент вакилларининг фикрига кўра, Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишга хизмат қилади. 

 

Депутатлар ўз ишларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишдан бошладилар.

Таъкидланганидек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш бўйича самарали ва сифатли янги тизим шакллантирилди. 
Айни пайтда республикада уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда. Юқорида қайд этилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида қонун лойиҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда. 
Шундан кейин депутатлар “Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. 
Ўзбекистон 1994 йилдан буён Умумжаҳон почта иттифоқининг аъзоси ҳисобланади, унинг фаолиятида фаол иштирок этади ва халқаро муносабатларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Умумжаҳон почта иттифоқининг Устави Умумжаҳон почта алоқасининг асосий ҳужжатидир. Конгресс томонидан ушбу Уставга ўзгартиш қабул қилинганда Қўшимча баённома тузилади. Умумжаҳон почта иттифоқининг XXVI конгрессида қабул қилинган Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига доир қўшимча баённомадан келиб чиқувчи Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида ушбу қўшимча баённомани имплементация қилиш бўйича давлат ичида тартиб-таомилларни ўтказиш зарур. 
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизга Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради. Бундан ташқари, Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, янги технологиялар ва андозаларни қўллаган ҳолда сифатли, самарали ва хавфсиз почта алоқаси хизматларини барқарор ривожлантиришни давом эттиришга хизмат қилади. 
Шунингдек, “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 
Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши, қонун чиқарувчиларнинг фикрига кўра, ушбу соҳаларда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилишга, мамлакатимизнинг ислом тамаддунидаги буюк ролини ёритишга, республикамизнинг қадимий тарихи ва маданий мероси билан таништиришга хизмат қилади. Шунингдек, Уставнинг кучга кириши билан Тошкент ислом университети ҳузуридаги ISESCO Махсус кафедрасининг тўлақонли фаолияти йўлга қўйилади. 
Сўнгра депутатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддасига киритилаётган тузатишни муҳокама этишга киришдилар. Халқ ноибларининг таъкидлашича, киритилаётган қўшимча электрон тижорат инфратузилмасини жорий этишни ҳамда туристик хизматларни онлайн-бронлаштириш ва туристик маҳсулотларни интернет орқали сотиш бўйича хизмат кўрсатувчи туристик фаолият субъектлари сонини кўпайтиришни рағбатлантиришга хизмат қилади. 
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маромига етказиш доирасида таҳририй тузатишлар киритилди. Россия, Беларусь ва Грузия каби хорижий мамлакатлар тажрибаси такроран ўрганилди. Шунингдек, парламент фракцияларининг таклифлари ва тавсиялари ҳисобга олинди. 
Уларнинг фикрига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезкорлигини оширишга, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш йўли билан оширишга, туристик хизматлар нархини пасайтиришга, рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади. 
Шундан сўнг депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят- процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишга киришдилар. Мазкур ҳужжат жиноят суди ишларини юритишни жиддий тарзда ўзгартиради, суд процессига видеоконференцалоқа тизимини жорий этиш орқали одил судловдан фойдаланишни кенгайтиради. 
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳузурида Бош прокуратура, Олий суд вакилларидан, экспертлар ва мутахассислардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ томонидан мамлакатимизнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ва хориж тажрибаси такроран ўрганилди. Ўзбекистон Республикасининг яқинда қабул қилинган Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари қоидалари ҳисобга олинди. 
Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, видеоконференцалоқадан жиноят суди ишларини юритишда янада ҳаққонийроқ гувоҳлик кўрсатмаларини олиш ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахснинг процессда иштирокини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. Киритилаётган тузатишлар суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш имконини беради. 
Депутатлар сиёсий партиялар фракцияларининг нуқтаи назарини инобатга олган ҳолда ушбу қонун лойиҳаларини қабул қилдилар. Мажлисда парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"