atlas_120Фарғона вилоятида замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган ўнлаб меҳмонхоналар фаолият кўрсатаётир. Марғилондаги “Адраслар уйи” меҳмонхонаси улардан бири. 

 

Меҳмонхонада ташриф буюрувчилар учун барча қулайлик яратилган. Мажлислар зали, ресторан, транспорт хизмати, гўзаллик салони, интернет хизмати, фитнес зал, тантаналар саройи сайёҳлар талаби ва дидига мос хизмат кўрсатмоқда.

– Ташриф буюрувчилар меҳмонхонада адрасу атлас тўқиш жараёнлари билан бевосита танишишлари мумкин, - дейди меҳмонхона менежери Нурилло Пўлатов. – Миллий матомизнинг юзлаб нусхалари уларнинг эътиборига ҳавола этилади. Ҳунармандларнинг бежирим маҳсулотлари сайёҳлар эътиборини ўзига ром этмоқда.