energiya_120_2Тожикистондан Ўзбекистон Республикасига 2018 йил вегетация даврида ўзаро фойдали техник-иқтисодий шартлар бўйича 1,5 миллиард кВт. соатгача бўлган миқдорда электр энергияси етказиб берилади.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ахборот марказининг сешанба куни тарқатган хабарига кўра, бу ҳақдаги келишувга Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси баённономаси бандларини бажариш бўйича ишчи комиссия йиғилиши давомида эришилган.

Таъкидланишича, Тожикистондан Ўзбекистонга 2018/2019 йиллар қиш мавсуми учун етказиб бериладиган электр энергияси ҳажми қўшимча равишда кўриб чиқилади.

ЎзА.