Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3730
8639
10175

-1536
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
156338
230255
113408

+116847

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 452 038
Главная Все новости Узбекистана 2018 йилда Наманган соғлиқни сақлаш муассасаларига 534 миллиард сўм ажратилди

tibbiy_hizmat_120_2Наманган вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий йилда давлат бюджетидан 534 миллиард 196 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 95 миллиард сўм ёки 22 фоиз кўпдир.

Дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилиш харажатларига бюджетдан 46 миллиард 926 миллион сўм ажратилди. Шундан қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оила поликлиникаларига бириктирилган ҳар бир фуқаро ҳисобига дори-дармон воситалари учун 3 минг 135 сўмдан харажат кўзда тутилган. Тиббиёт бирлашмаларида бир ўринга кунига 8 минг 544 сўмдан, тез тиббий ёрдам хизматига ҳар бир тиббий чақирувга 5 минг сўмдан ажратилгани ижтимоий сиёсатнинг устуворлигидан далолат беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йил амбулатор поликлиникаларга бириктирилган ҳар бир фуқаро учун дори-дармон харажатларига меъёр ўртача 1 минг 500 сўм эди, жорий йилда 3 минг 115 сўм, тез тиббий ёрдам муассасаларига ўтган йили дори-дармон харажатларига ҳар бир тиббий чақирув учун меъёр ўртача 1 минг 800 сўм бўлган бўлса, жорий йилда 5000 сўм ажратилган.

Бундан ташқари, манзилли дастур асосида шаҳар ва туманларда скрининг хоналари ва намунали туғруқ бўлимларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бу мақсадга бюджетдан қарийб 12,4 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Наманган вилояти Уйчи тумани тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ўқув-семинарда шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг тиббиёт муассасаларига ажратилган бюджет маблағларини харажатлар тури бўйича белгиланган меъёрларда тенг улушларда режалаштириш масалаларига бағишланган тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассаса ва марказлари, марказий поликлиникалар, шаҳар, туман бирлашмалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, вилоят молия бош бошқармаси раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"