Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2586
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
79549
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 274
Главная Все новости Узбекистана Пахта ва бошоқли дон экинларининг харид нархлари тасдиқланди, уларни етиштиришга кредит ажратиладиган бўлди

galla_120Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2018 йилдаги «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сон қарори қабул қилинди.

2018 йилги харид нархлари тасдиқланди

1.03.2018 йилдан бошлаб 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини ва бошоқли дон экинларини навлар ва класслар бўйича харид қилиш учун давлат томонидан кафолатланган нархлар амал қилади.

Пахта хом ашёсининг барча навлари ва класслари бўйича харид қилиш нархлари оширилди. Солиштириш учун: 1-классли I нав (1а тури/43 коди) учун ўтган йилги харид нархи 3 000 740 сўм/тн бўлган бўлса, 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсининг худди шундай нави энди 5 717 240 сўм/тн этиб баҳоланди. Яъни ушбу позиция бўйича ўсиш 90,5%ни ташкил этди.

 Етиштириш учун – кредитлар

Тижорат банклари туман филиаллари томонидан кредит линиялари ҳар бир етиштирувчи бўйича очилмоқда. Бунинг учун қуйидагилар зарур:

контрактация шартномаси (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилардан етиштирилаётган ёхуд улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар харид қилинишига доир муносабатларни тартибга солади);

тегишли туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган кредит ресурсларининг кафолатланган ҳажми. Бунда қарорда кредит ресурсларининг минтақалардан ҳар бири ва ойлар бўйича умумий миқдорлари тасдиқланган.

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштирувчи барча ссуда олувчиларга кредитлаш татбиқ этилади. Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун берилади:

иш ҳақи, солиқларни тўлаш;

минерал ўғитлар, кимёвий ҳимоя воситалари, ЁММ сотиб олиш;

уруғлик материал, механизациялаштирилган хизматлар ҳақини тўлаш;

лизинг (молиявий ижара) шартларида етказиб берилган қишлоқ хўжалик техникаси учун лизинг тўловларини тўлаш;

сув истеъмолчилари ассоциацияларининг хизматлари ҳақини тўлаш;

етказиб берилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш;

пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш билан боғлиқ бошқа харажат ва эҳтиёжлар ҳақини тўлаш: банкларнинг хизматлари, хўжалик ичидаги ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини сақлаш ва тозалаш ҳақини тўлаш, суғурта тўловлари бўйича харажатлар, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини сақлашга ажратмалар.

 Кредитлаш шартлари қуйидагича.

Кредит тақдим этиладиган муддат
Фоиз ставкаси
Ажратилаётган кредит миқдори
Етиштиришга:
а) бошоқли дон экинлари – 12 ойдан кўп эмас;
б) пахта хом ашёси – 14 ойдан кўп эмас.
Узайтириш ҳуқуқисиз.
 
Йиллик 3%, шу жумладан 2% миқдоридаги банк маржаси[1].
 
 
Туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган кредитлар ҳажми асосида белгиланади.

 

Ссуда олувчи хизмат кўрсатувчи тижорат банкига кредит олиш учун ариза билан мурожаат этади, унга контрактация шартномаси ва туман ҳокими томонидан тасдиқланган кредит ресурсларининг кафолатланган ҳажмини илова қилади.

 Кредит қайтарилишини таъминлаш турлари:

қарздор олган кредитни қопламаслиги хатарининг тижорат банки фойдасига суғурталаниши тўғрисида суғурта полиси ёки ссуда олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурталаши;

кафиллик ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари.

Бу – муҳим! Сўнгги 3 йил давомида тижорат банки олдидаги ўз мажбуриятларини ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштиришга доир давлат буюртмасини бажариб келаётган фермер хўжаликларига кредитлар таъминотсиз берилиши мумкин.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 1.03.2018 йилдан кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Ленара Хикматова.
Манба: norma.uz.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"