Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная Все новости Узбекистана Бугун Ўзбeкистон ва Россия Фeдeрацияси молия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланади

hamkorlik_120Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Молия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганди.

Меморандумда солиқ сиёсати, солиқ маъмурчилиги ҳамда маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

2018 йилнинг 5 март куни Россия Федерацияси молия вазири ўринбосари С.Сторчак, Федерал солиқ хизмати раҳбари ўринбосари А.Оверчук, Федерал божхона хизмати раҳбари ўринбосари Т.Максимов, илмий текшириш молия институти директори В.Назаров, Молия вазирлиги ва Федерал солиқ хизматининг етакчи департаментлари раҳбарларидан иборат Россия делегацияси Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Шу куни Тошкент шаҳрида вазирликлараро ўзаро мулоқотлар доирасида ишчи гуруҳларнинг учрашувлари бўлиб ўтди.

Томонлар давлатларнинг миллий иқтисодиёти ҳолати тўғрисида маълумот алмашиниб, Россия – Ўзбекистон алоқаларининг ривожланиши ҳамда молия соҳасида ўзаро фаолият истиқболларини белгилаб олди.

Россия вакиллари томонидан солиқ тўловчилар билан ишлашда мижозга қаратилган ёндашувни такомиллаштириш, шунингдек солиқ органларининг корпоратив услубини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тажрибаси ёритиб берилди. Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш, ер участкаларининг кадастр баҳоси тизимини жорий қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштириш бўйича тавсияларни шакллантиришга тайёр эканликлари маълум қилинди.

Йиғилишда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Йўл харитаси икки давлат молия вазирларининг 2018 йил 6 мартда бўлиб ўтадиган учрашувида имзоланиши кутилмоқда.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"