Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1645
1214
0

+1214
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
6625
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 111 557
Главная Все новости Узбекистана “Жондор Чинор Чорва”нинг янги маҳсулоти

kolbasa_120Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги парранда гўшти, тухум ва жўжа етиштиришга ихтисослашган “Жондор Чинор Чорва” масъулияти чекланган жамиятида қайта ишлаш цехи иш бошлади. 

 

Умумий лойиҳа қиймати 12 миллиард сўм бўлган ушбу цех замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Цех парранда гўштини қайта ишлаб, истеъмолчиларга кунига 2,5 тоннагача дудланган ва қайнатилган колбаса маҳсулоти етказиб бериш қувватига эга.

– Маҳсулот рақобатбардошлиги бозорнинг асосий талабларидан бири, – дейди цех раҳбари М.Нарзуллаев. – Бунда унинг нафақат сифати ва технологик талабларга амал қилиниши, балки ҳамёнбоплиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хомашёнинг ўзимизда етиштирилиши колбаса таннархининг ошиб кетмаслиги ва харидоргирлигини таъминлайди. Қолаверса, қайта ишлаш натижасида маҳсулотга қўшимча қиймат қўшилиши ҳам даромадимизни кўпайтиришга хизмат қилади. 
“Жондор Чинор Чорва”да ишлаб чиқарилаётган тухум ва парранда гўшти нафақат Бухоро, балки Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари буюртмачиларига ҳам етказиб берилмоқда. 
Янги лойиҳа самарасида қишлоқ ёшлари учун 20 янги иш ўрни яратилди. Йил охирига қадар қайта ишлаш цехи чиқиндиларидан паррандабоп озуқа тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш ҳам кўзда тутилмоқда. Бу яна 10 иш ўрни яратиш имконини беради.

Эркин Ёдгоров.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"