Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1630
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
146287
191346
162368

+28978

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 645 915
Главная Все новости Узбекистана Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш мақсадида қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

oliy-majlis_120Жорий йилнинг 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Халқ ноиблари таъкидлаганларидек, уларнинг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга хизмат қилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, суд-тергов амалиёти ва қонун ҳужжатларининг таҳлили, аҳоли билан очик мулоқот натижалари далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолаш чоғида қонунийлик ҳамда холисликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи бир қатор ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатди.

Мазкур ҳолатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмокда ва оқибатда, аҳолининг асосли норозилигига хамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга бўлган ишончининг пасайишига олиб келмоқда.

Ушбу соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2017 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.

Фармон қоидаларига мувофиқ, суд-тергов фаолияти давомида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдим этилаётган қонун лойиҳасида Жиноят кодексининг 237-моддасига, хусусан, касбга оид ўз мажбуриятларини ҳалол ва виждонан бажараётган, жиноятчиларнинг ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида муайян ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этишни рад этувчи давлат органлари ходимлари билан муносабатларда ўч олиш усули сифатида жиноятчилар томонидан кўп фойдаланиладиган ёлғон хабар бериш ҳақидаги нормага ўзгартиш киритилмоқда.

Депутатлар кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасининг келажакдаги ижроси борасида прокуратура органларининг ролини алоҳида қайд этиб ўтдилар. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши билан прокуратура органлари қонуннинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган, қамоқда сақланаётган, ушлаб турилган ёки маъмурий қамоққа олинган шахслардан жиноятлар тўғрисидаги олинган ариза хабар ва бошқа маълумотларни зудлик билан қайд этиш ва ҳал қилиш борасидаги талабларига риоя этилишини албатта текширишлари лозим бўлади.

Қизғин баҳслардан сўнг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил этиш натижаларига кўра Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутатларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳамда илгари судланган ёки яқин қариндошлари судланган шахснинг эркин иш танлаш ҳуқуқи қонунларда аниқ назарда тутилмаган ва амалиётда яқин қариндошларининг судланганлиги асосида шахсни ишга қабул қилишни рад этиш ҳоллари кузатилмоқда.

Хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини ўрганиш шуни кўрсатдики, Франция, Латвия, АҚШ, Буюк Британия қонунларида турли белгиларига кўра камситиш, шу жумладан, шахснинг судланганлиги асосида уни ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланган.

Депутатларнинг таъкидлашича, Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат хизматига садоқатли, ташаббускор кадрларни жалб этишга, меҳнат қилиш ҳамда ишни эркин танлаш ҳуқуқи кафолатларининг кучайтирилишига хизмат қилади.

Мунозаралар якунларига кўра, биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари маъқулланди.

Мажлисда парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.
 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"