Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4866
6099
6367

-268
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123169
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 431 451
Главная Все новости Узбекистана Ўзбек халқининг буюк фарзанди хотирасини абадийлаштириш йўлида

BobomizЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга тегишли бўлган юзлаб муҳим тарихий ҳужжатлар, шахсий буюмлар, расмлар, суратлар ва видеоматериаллар илк бор кенг оммага ҳавола этилади. 

 

ЎзА мухбири бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов билан суҳбатлашди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 25 апрелдаги "Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Кўча ва хиёбонлар, меъморий иншоотлар ва таълим муассасаларига у кишининг номи берилди. Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-маърифий семинарлар ўтказилмоқда. 
– Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси учун нега айнан Оқсарой қароргоҳи танланди? 
– Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил қилишнинг ташаббускори Президентимиз Шавкат Мирзиёевдир. Давлатимиз раҳбари мажмуани Биринчи Президентимизнинг собиқ қароргоҳида жойлаштириш, унинг иш кабинетини Ислом Каримов ҳаётлигида қандай кўринишда бўлса, ўша ҳолда ўзгармас қилиб сақлаб қолиш таклифини билдирди. 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тарихий ўрни ва мамлакатимиз кўп асрлик ўтмишидаги улкан хизматларини юксак ҳурмат-эътибор билан муносиб эътироф этди. Хусусан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, "Биринчи Президентимиз ўтган асрнинг 90-йилларида кескин муаммолар, миллатлараро можаролар гирдобига тушиб қолган юртимизни ўзининг юксак раҳбарлик салоҳияти, жасорат ва матонати билан мудҳиш фожиалардан омон сақлаб қолди, Ватанимизни катта тараққиёт йўлига олиб чиқди. Бу йўлда ўзининг куч-ғайрати, ақл-заковати, билим ва тажрибасини аямади. Бу, ҳеч шубҳасиз, том маънода қаҳрамонлик ва фидойилик намунаси бўлиб, тарихимизда мангу муҳрланиб қолади". 
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг умумий майдони 9,6 гектарни ташкил этади. Мажмуа Оқсарой қароргоҳи, кўргазмалар зали, кутубхона, анжуманлар зали ва маъмурий биноларни ўз ичига олади. Ўзбек халқининг ифтихорига айланган Оқсаройда Ислом Каримов музейи ҳам жойлашган. 
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Буюк Йўлбошчимизнинг ҳайкаллари ўрнатилгани, 2018 йил январь ойида Самарқандда ёдгорлик мажмуасининг очилиши режалаштирилганлиги халқимизнинг унга нисбатан, мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритиш, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссасига ҳурмат ва эҳтироми ифодасидир. Бу ёш авлодни Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти мисолида ватанпарварлик, Ватан тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз. 
– Мажмуа зиммасига қандай вазифалар юклатилган? 
– Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг асосий вазифалари Ислом Каримовнинг замонавий Ўзбекистон асосчиси ва меъмори, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари бунёдкори, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини мустаҳкамлаган буюк шахс сифатидаги ҳаёти ва фаолиятини, шунингдек, унинг ахлоқий ва инсоний фазилатларини ўрганишдан иборат. Бундай ёндашув мамлакатимизнинг мустақил давлат сифатида шаклланиши ва ривожланишини намойиш қилиш, аҳоли, аввало ёшлар ва хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли билан таништириш, юртимиз ютуқларини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни тарихий ва сиёсий маданият руҳида тарбиялашга қаратилган. 
Мажмуа ходимлари Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоб, каталог, буклет ва бошқа материалларни нашр қилиш ва тарқатиш, коллекция ва буюмларни сақлаш, ҳисобини юритиш ва кўргазмаларга қўйиш, музей ашёлари ва тўпламлари маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, биз музей ашёлари ва тўпламларини босма ва электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш бўйича таклифлар ҳам тайёрлашимиз мумкин. 
Ўзига юклатилган вазифаларни ижро этиш мақсадида ёдгорлик мажмуаси халқаро ташкилотлар, жойлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро алоқалар ўрнатган. Миллий қонунчиликка мувофиқ, бу ерда тарихий ашёлар, моддий маданият ёдгорликлари ва архив ҳужжатларини муносиб сақлаш, асраб-авайлаш, ҳисобини юритиш, ўрганиш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун барча шароитлар яратилган. 
Нашр қилинаётган босма, кинематографик, бадиий ва бошқа материаллар ҳамда маҳсулотлардаги маълумотларнинг тарихий ҳақиқатга мослиги юзасидан эксперт хулосасини тақдим этамиз. Шунингдек, мажмуага Ўзбекистон ва давлат қурилиши соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, маданият, илм-фан, таълим, маърифат, спорт, санъат ва ижод соҳаларида изланаётган ёш истеъдодлар учун грант ва стипендиялар таъсис этиш ва тайинлаш ҳуқуқи берилган. 
Мажмуада Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа маърифат масканлари билан ҳамкорлик қиладиган махсус кутубхона ташкил этилди, биргаликда маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бугунги кунда халқаро музейлар ҳамжамияти манфаатларини ифода этиш, маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш, сақлаш ва етказиш билан шуғулланувчи ICOM халқаро ташкилотига қўшилиш бўйича иш олиб борилмоқда. 
Шу билан бир қаторда, мажмуа негизида расмий доиралар вакиллари, мамлакатимиз ва хорижнинг таниқли сиёсат, фан ва жамоат арбоблари иштирокида Ўзбекистон тарихи ва давлатчилигига бағишланган анжуман, симпозиум, семинар, брифинг, давра суҳбатлари, Ислом Абдуғаниевич Каримовни шахсан таниган, билган одамларнинг хотиралари билан танишув кечаларини ташкил этиш кўзда тутилган. 
Айни пайтда мажмуа Ўзбекистонда ва чет элларда маданий-маърифий тадбирлар уюштириши, маслаҳат ва бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин. 
– Мажмуа негизида қандай илмий ва маърифий ишлар олиб борилади? 
– Мажмуа негизида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятини, жумладан, унинг раҳнамолигида амалга оширилган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ислоҳотларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган диссертация ишларининг илмий мавзулари ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда келишилади. 
Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятининг турли жиҳатларига бағишланган маҳорат сабоқлари, ижодий кеча, кўргазма, семинар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш режалаштирилган. Мактаб, лицей, коллеж ўқитувчилари учун фуқаролик жамияти асослари, давлат бошқаруви назарияси ва амалиёти, миллий ғоя, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси, маънавият асослари, мамлакатимизнинг энг янги тарихи бўйича махсус қисқа муддатли тайёрлов ўқувлари ўтказилади. 
– Музейни ташкил этиш ишлари, унда қўлланадиган технологиялар ҳақида сўзлаб берсангиз. 
– Музей экспозицияси ноёб ҳужжатлар ва Биринчи Президентимизнинг шахсий буюмларидан иборат бўлади. Масалан, бу ерда "Мугунхва" Катта ордени (Корея Республикаси), Италия Республикаси Катта Хоч Соҳибининг "Хизматлари учун" ордени, "Олтин Бургут" ордени (Қозоғистон), Халқаро Олимпия қўмитасининг Олтин медали, Осиё Паралимпия қўмитасининг Олтин ордени, Халқаро ҳаваскорлар самбо федерацияси Олтин ордени ҳамда Ислом Каримов ҳаётлигида сазовор бўлган бошқа мукофотлар намойиш этилади. 
Музейда совғалар, эсдаликлар, фото ва видеоматериаллар, расмлар тўплами жамланади. Ислом Каримовга турли материаллардан ишланган ва турфа бадиий услубларда чизилган кўплаб портретлар совға қилингани унга нисбатан улкан ҳурмат-эътибордан далолат беради. 
Музей фонди ва экспозициялари тасдиқланган концепцияга мувофиқ тарихий ашёлар, моддий ёдгорликлар, архив ҳужжатларидан шакллантирилмоқда. Буюк Йўлбошчимизнинг ҳаёти ва фаолиятидан сўзловчи бир неча минг 
экспонат тайёрлаш кўзда тутилган. 
Музей унга келувчиларни улкан мультимедиа маълумотлари базаси билан таништириш учун энг янги техника воситалари, қўшимча воқелик проекцион тизимлари, кенг форматли экранлар, илғор интерфаол ахборот портлари билан жиҳозланади. Бугунги кунда Ислом Каримовга бағишланган материаллар жойлаштириб борилаётган сайт фаолият юритмоқда, унда виртуал саёҳатлар ўтказиш учун 3D панорамалар имкониятларидан фойдаланилмоқда. 
– Мажмуа томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича қандай тадбирлар ташкил этилади? 
– Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолиятига бағишланган китоб, Ислом Каримовнинг “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарлари, шунингдек, “Президентга мактублар” китоби тақдимотларини ўтказиш режалаштирилган. 
Бундан ташқари, Самарқандда “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, 2018 йилнинг биринчи чорагида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Танлов иштирокчиларининг энг намунали ишлари алоҳида тўпламда нашр қилинади ва мажмуамиз расмий сайтида жойлаштирилади. 
Барча таълим муассасаларида бўлгани каби мажмуада ҳам таниқли адиб ва олимлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган учрашувлар ташкил этилади. 
Буюк шахсларнинг ишлари тарих силсиласи ва бутун халқлар тақдирини белгилаб беради. Буюк давлат арбоби ва сиёсатчи, мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз маънавияти ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган улкан бунёдкорлик ишлари ва кенг миқёсли ислоҳотларни амалга оширган шахс сифатида тарих зарварақларида мангу муҳрланади.

Роман Бондарчук.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"