Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная Все новости Узбекистана Ўзбекистонда “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда

tibbiy_hizmat_120_2Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж ва скрининг хизматларини замонавий даражага кўтариш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назорати ўрнатишга эришилди. 

 

Шунга қарамай, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида жойларда кўплаб муаммолар ҳамон сақланиб қолаётгани таъкидланди. Ана шуларни ҳисобга олиб, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича бошланган ишларни изчил давом эттиришга доир инновацион ёндашувлар илгари сурилди. Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги муҳим муаммоларни жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ эканлиги белгиланди.

“Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, аҳоли орасида муҳокама қилиш ҳамда қабул қилинишига эришиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 
Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ўтказилган “Фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш – оилалар мустаҳкамлиги ва жамият саломатлиги гарови” мавзуидаги давра суҳбатида айтиб ўтилди.

Моҳигул Қосимова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"