Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
795
6465
8058

-1593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140749
254685
104567

+150118

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 691 135
Главная Все новости Узбекистана Пилладан тўрт марта ҳосил олиш мумкинми?
pilla_120Навоий вилояти пиллакорлари буни амалда исботламоқчи.

Маълумотларга кўра, Хитойда пилла қуртидан бир йилда тўрт мартагача ҳосил олинар экан. Навоий вилояти пиллакорлари ҳам келгусида уч мартагача пилла етиштириш устида изланмоқда. 

Айни мақсадлар учун Кармана туманидаги “Навоий ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Shandong Guantong Silkworm eggs” корпорацияси ҳамкорлигида 5 йилга мўлжалланган 2 миллион долларлик йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ҳозирда корхонага тегишли майдонда инвесторларнинг молиявий кўмаги билан икки қаватли лаборатория, қўшимча янги бинолар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Уруғ етиштириладиган ва қайта ишланадиган эски бинолар эса таъмирдан чиқарилади. Илгари ушбу корхонада йилига 20 минг қути ипак қурти уруғи тайёрланган бўлса, модернизациядан сўнг бу кўрсаткич 52 минг қутига етказилади. Натижада доимий ишчилар сони 50 нафарга етади. 
– Пиллачилик истиқболли соҳа бўлса-да, бир муддат мазкур тармоққа эътибор сустлашиб қолган эди, – дейди “Навоий ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти раиси Феруза Эшонқулова. – “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси негизида “Агропилла” корхоналари фаолияти йўлга қўйилгани соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди. 2017 йил август-сентябрь ойларида бир гуруҳ ўзбекистонлик пиллакорлар Хитой давлатида бўлиб, тажриба ўрганиб қайтди. Энди мамлакатимизнинг Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида 3 мартагача пилла парваришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Масалан, биз учинчи ҳосил тажрибасини яхши ўзлаштириб, ипак қуртидан йилига 4 мартагача пилла хомашёси олишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун тутзорлар ва унинг серҳосил навлари талаб этилади. 
Вилоят пиллакорлари жорий йилда 700 тоннага яқин пилла хомашёси етиштирди. Айни пайтда Хатирчи, Кармана ва Қизилтепа туманларида пиллани қайта ишлаш ва калава тайёрлаш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. 

Нуриддин Раҳимов.

ЎзА.

/* Style Definitions */ table.MsoNormalTable {mso-style-name:"Обычная таблица"; mso-tstyle-rowband-size:0; mso-tstyle-colband-size:0; mso-style-noshow:yes; mso-style-parent:""; mso-padding-alt:0cm 5.4pt 0cm 5.4pt; mso-para-margin:0cm; mso-para-margin-bottom:.0001pt; mso-pagination:widow-orphan; font-size:10.0pt; font-family:"Times New Roman"; mso-ansi-language:#0400; mso-fareast-language:#0400; mso-bidi-language:#0400;}
Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Пилладан тўрт марта ҳосил олиш мумкинми?

Навоий вилояти пиллакорлари буни амалда исботламоқчи 
Маълумотларга кўра, Хитойда пилла қуртидан бир йилда тўрт мартагача ҳосил олинар экан. Навоий вилояти пиллакорлари ҳам келгусида уч мартагача пилла етиштириш устида изланмоқда. 
Айни мақсадлар учун Кармана туманидаги “Навоий ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Shandong Guantong Silkworm eggs” корпорацияси ҳамкорлигида 5 йилга мўлжалланган 2 миллион долларлик йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 
Ҳозирда корхонага тегишли майдонда инвесторларнинг молиявий кўмаги билан икки қаватли лаборатория, қўшимча янги бинолар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Уруғ етиштириладиган ва қайта ишланадиган эски бинолар эса таъмирдан чиқарилади. Илгари ушбу корхонада йилига 20 минг қути ипак қурти уруғи тайёрланган бўлса, модернизациядан сўнг бу кўрсаткич 52 минг қутига етказилади. Натижада доимий ишчилар сони 50 нафарга етади. 
– Пиллачилик истиқболли соҳа бўлса-да, бир муддат мазкур тармоққа эътибор сустлашиб қолган эди, – дейди “Навоий ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти раиси Феруза Эшонқулова. – “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси негизида “Агропилла” корхоналари фаолияти йўлга қўйилгани соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди. 2017 йил август-сентябрь ойларида бир гуруҳ ўзбекистонлик пиллакорлар Хитой давлатида бўлиб, тажриба ўрганиб қайтди. Энди мамлакатимизнинг Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида 3 мартагача пилла парваришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Масалан, биз учинчи ҳосил тажрибасини яхши ўзлаштириб, ипак қуртидан йилига 4 мартагача пилла хомашёси олишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун тутзорлар ва унинг серҳосил навлари талаб этилади. 
Вилоят пиллакорлари жорий йилда 700 тоннага яқин пилла хомашёси етиштирди. Айни пайтда Хатирчи, Кармана ва Қизилтепа туманларида пиллани қайта ишлаш ва калава тайёрлаш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. 

Нуриддин Раҳимов.

ЎзА.

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Пилладан тўрт марта ҳосил олиш мумкинми?

Навоий вилояти пиллакорлари буни амалда исботламоқчи 
Маълумотларга кўра, Хитойда пилла қуртидан бир йилда тўрт мартагача ҳосил олинар экан. Навоий вилояти пиллакорлари ҳам келгусида уч мартагача пилла етиштириш устида изланмоқда. 
Айни мақсадлар учун Кармана туманидаги “Навоий ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Shandong Guantong Silkworm eggs” корпорацияси ҳамкорлигида 5 йилга мўлжалланган 2 миллион долларлик йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 
Ҳозирда корхонага тегишли майдонда инвесторларнинг молиявий кўмаги билан икки қаватли лаборатория, қўшимча янги бинолар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Уруғ етиштириладиган ва қайта ишланадиган эски бинолар эса таъмирдан чиқарилади. Илгари ушбу корхонада йилига 20 минг қути ипак қурти уруғи тайёрланган бўлса, модернизациядан сўнг бу кўрсаткич 52 минг қутига етказилади. Натижада доимий ишчилар сони 50 нафарга етади. 
– Пиллачилик истиқболли соҳа бўлса-да, бир муддат мазкур тармоққа эътибор сустлашиб қолган эди, – дейди “Навоий ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти раиси Феруза Эшонқулова. – “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси негизида “Агропилла” корхоналари фаолияти йўлга қўйилгани соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди. 2017 йил август-сентябрь ойларида бир гуруҳ ўзбекистонлик пиллакорлар Хитой давлатида бўлиб, тажриба ўрганиб қайтди. Энди мамлакатимизнинг Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида 3 мартагача пилла парваришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Масалан, биз учинчи ҳосил тажрибасини яхши ўзлаштириб, ипак қуртидан йилига 4 мартагача пилла хомашёси олишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун тутзорлар ва унинг серҳосил навлари талаб этилади. 
Вилоят пиллакорлари жорий йилда 700 тоннага яқин пилла хомашёси етиштирди. Айни пайтда Хатирчи, Кармана ва Қизилтепа туманларида пиллани қайта ишлаш ва калава тайёрлаш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. 

Нуриддин Раҳимов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"