Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1925
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93521
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 928
Главная Все новости Узбекистана Жорий йил юртимиз асалчилари 15 минг тонна асал ва асал маҳсулотлари етиштирди

asal_120Пойтахтимиздаги "Ўзкўргазмасавдо" марказида жорий йил 1-10 декабрь кунлари асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 250 дан ортиқ асаларичилик субъекти ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси мазкур тадбир майдончасида ўтказилди. 

 

"Ўзбекистонда асаларичилик: янги йўналиш, янги ислоҳотлар" мавзуида ўтган анжуманда Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси раиси Шерали Суярқулов, соҳа мутахассислари мамлакатимизда асаларичилик ривожи, асал ва асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни, унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани янги босқичда ривожлантиришнинг муҳим омили бўлмоқда. 
Мазкур қарор асосида тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш ишлари бошлаб юборилди. 
Маълумотларга кўра, 1 килограмм асал етиштириш учун асалари тахминан 40 минг километр масофани босиб ўтади. Бунинг учун унга 1 қошиқ асал қуввати етарли бўлади. Демак, асал машаққатли меҳнат эвазига ҳосил бўлиши билан ҳам қадрли ва инсон саломатлиги учун ғоят фойдалидир. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 13 мингга яқин асаларичилик субъекти мавжуд. Жорий йил юртимиз асалчилари 15 минг тонна асал ва асал маҳсулотлари етиштирди. Бу кўрсаткич 2021 йилга бориб 23 минг тоннадан ошиши кутилмоқда. Бунинг учун зарур шароитлар яратилмоқда, тармоққа янги технологиялар жорий этилиб, илмий изланишлар давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 
Бу жараёнда "Алоқабанк" ҳам фаол иштирок этмоқда. 
– Мамлакатимизда асаларичилик тармоғини ривожлантириш учун 36 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди, – дейди "Алоқабанк" бошқаруви раиси К.Ирисбекова. – Бу маблағ асалари уяларини кўпайтириш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш каби мақсадларга йўналтирилди. 
Юртимизнинг табиий мусаффо ҳавоси, хушбўй гуллари, экологик тоза боғларида, витаминларга тўйинган гиёҳлари асосида етиштирилган асалга хорижда ҳам талаб ортмоқда. Бу йил илк бор 10 тоннага яқин асал экспорт қилинган. Яқин йиллар ичида экспорт ҳажми кескин ортиши кутилмоқда. 
– Демак, биз сифатли асал етиштириш кўламини кенгайтиришимиз зарур, – дейди Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси раиси Ш.Суярқулов. – Бунинг учун, аввало, асаларичилик соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашимиз керак бўлади. Бу борада қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган олий таълим муассасаларида асаларичилик йўналишларини ташкил қилиш режамиз бор. Эътиборли яна бир жиҳат шундаки, одатда биз асаларичилик, деганда кўз олдимизга асал келади. Лекин асаларичилик биринчи навбатда чанглатиш, демакдир. Яъни гуллаган мевали дарахтлар ва бошқа ўсимликлар, экинларни асалари чангласа ҳосилдорлиги ортади. Мисол учун, мамлакатимизда, тахминан айтайлик, 100 миллиард сўмлик асал маҳсулотлари етиштирилган бўлса, чанглатиш орқали миришкорларимиз ҳосилдан ўн-ўн беш баробар кўп фойда олади. Келажакда биз чанглатиш тизимини янада ривожлантиришимиз керак. 
Тадбирда Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг истиқболли режалари айтиб ўтилди. "Апимондия" халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиш, асаларичиларга ҳуқуқий, молиявий ёрдам кўрсатиш, экспорт ҳажмини йил сайин ошириш уюшма олдидаги энг долзарб вазифалардан саналади.

Улуғбек Асроров.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"