Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1932
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93528
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 935
Главная Все новости Узбекистана Фермер кам таъминланган оилаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишни йўлга қўйди
Новости Узбекистана

fermerlik_120Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар деҳқоннинг ерга муносабатини ўзгартириб, мулкка эгалик туйғусини мустаҳкамламоқда. Фермерлик ҳаракатини етакчи кучга, юртимиз ободлиги, аҳоли фаровонлиги ва оилалар маъмурчилигини таъминлайдиган барқарор тармоққа айлантирмоқда. 

 

Президентимизнинг жорий йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ривожини янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 9 минг 346 фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Уларнинг 2 минг 318 тасида мева-узум, 40дан ортиғида сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштирилади. 844 фермер чорвачиликни, 25 таси паррандачиликни, 150 таси балиқчилик ва 20 га яқини асаларичиликни ривожлантирмоқда. 3 минг 543 фермер хўжалиги пахта ва ғалла парваришлайди. 
Воҳада 212 минг 787 гектар суғориладиган ер майдони юртимиз ободлиги, халқимиз маъмурчилигини таъминлаётган фермерлар ихтиёрига берилган. Жорий йилда улар мавжуд экин майдонларининг 100 минг гектаридан ортиғида пахта парваришлаб, мўл ҳосил олди. 
Албатта, аграр тармоқда мулкка, ерга янгича муносабатни шакллантириш, экин майдонларидан унумли фойдаланишнинг самарали тизимини яратиш, қишлоқ хўжалигини сердаромад соҳага, фермерлик ҳаракатини етакчи кучга айлантириш ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Буларнинг барчаси босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер эгаларига кўрсатилаётган эътибор, қатъият ва мақсад сари интилишнинг амалдаги самарасидир. 
Шеробод туманидаги “Шаймон бобо” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор Йўлдош Шаймонов ҳам яратилаётган бундай имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб, пахтачиликни ривожлантирмоқда. Экин майдонларининг бир қисмида ғалла парваришлаб, дастурхонимиз маъмурчилигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётир. Олинаётган даромад эвазига қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилмоқда. Қишлоқда замонавий ихчам технологиялар билан жиҳозланган кичик корхона барпо этиб, қишлоқ одамлари бандлигини таъминлашга кўмаклашаётир. Болалар спортини ривожлантириш, таълим муассасалари ва эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқда. 
Жорий йилда 80 гектар майдонда деҳқончилик қилган фермер 50 гектар майдонда ғалла парваришлаб, 62 центнердан ҳосил кўтарди. 30 гектар майдонда “Бухоро-106” навли пахта етиштириб, ҳар гектар майдондан 38 центнердан сифатли хомашё йиғиб олди.

– Болаликдан далада меҳнат қилиб ўсганмиз, – дейди тажрибали фермер. – Ўқувчилик йилларимизда ҳам тонгни тунга улаб, ғўза қатор ораларини чопиқ қилганмиз, пахта терганмиз. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келгач, хўжаликда бригадир, механик бўлиб ишладим. Бўлим бошлиғи бўлдим. Лекин ўша йилларда қишлоқ хўжалигида бундай эркинлик бўлмаган. Фақат юқорининг кўрсатмаси, буйруғи билан иш юритганмиз. Бугун вазият тубдан ўзгарган. Катта ишонч билан биз, фермерларга ер-мулк топширилди. Уни эркин тасарруф этиш ҳуқуқи берилди. Бундай ишонч ва имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни йилдан-йилга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. 
Йўлдош Шаймоновнинг фермер бўлиб, мустақил деҳққончилик қилаётганига 24 йил бўлди. Дастлабки йилларда тумандаги машина-трактор парки техникалари ёрдамида ерни шудгор қилди. Уруғ қадаш, чопиқ қилиш юмушларида ҳам ана шу корхона техникасидан фойдаланди. Ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар тақчиллигига дуч келди. Шўрланган майдонларда мўлжалдаги ҳосил тўпланмай қолган йиллар ҳам бўлди. 
– Ўша йилларда Биринчи Президентимизнинг фермерларни ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб-қувватлаб тургани мўъжазгина хўжалигимизни ривожлантириш учун катта ишонч уйғотган, – дейди Й.Шаймонов. – Бу рағбат олаётган даромадни пухта ўйлаб сарфлашга, деҳқончиликда зарур техникаларни харид қилишга ундаган. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари кўрилганида бу ишончим яна ҳам мустаҳкамланди. Ҳозир хўжалигимизда 10 га яқин турли техника бор. Ёқилғи-мойлаш материаллари ҳам, ўғит билан таъминлаш ҳам яхши йўлга қўйилган. Жорий йилда ғалладан 26 миллион сўм, пахтадан қарийб 100 миллион сўм соф даромад олдик. 
Фермер ҳосилдорликни ошириш мақсадида пахтанинг маҳаллий иқлимга мос, эрта пишар навларини етиштиришни йўлга қўйди. Шўрланган ерларда ғўза парваришлашнинг ҳудудга мос агротехникасини яратди. Бунинг учун мавжуд майдонларни эрта кузда сифатли шудгорлашни жорий қилди. Қишнинг сўнгги кунларида ерни суғориб, оби-тобига келгач, эрта баҳордан чигит қадай бошлади. Ундириб олинган ғўза қатор ораларига кўпроқ ишлов бериб, икки-уч марта суғориш чорасини кўрди. Бу усул сувдан тежаб фойдаланиш ва шўрланган майдонда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилди. 
Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар самарасида “Шаймон бобо” ҳам иқтисодий жиҳатдан ўзини ўнглаб олди. Ўттиздан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган хўжалик Ҳакимобод маҳалласидаги 20-умумтаълим мактабининг болалар спорти иншоотини 15 миллион сўм эвазига қайта таъмирлаб берди. Кам таъминланган оилаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишни йўлга қўйди. Олинаётган даромаднинг бир қисмини қишлоқда ихчам корхона барпо этишга йўналтирди. Ҳозир фермернинг битта шолини қайта ишлайдиган ва битта ун тегирмони мавжуд. Жорий йилда олинган даромад ҳисобидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ва пахта титадиган мўъжаз корхоналар бунёд этмоқда. 
Соҳадаги узоқ йиллик самарали меҳнати ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона хизматлари учун фермер Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида юксак давлат мукофоти – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор” унвони билан тақдирланди. 
– Фермерликдан бахт топдим, асло кам бўлмадим, – дейди Й.Шаймонов. – Давлат мукофотига сазовор бўлдим. Янги уй-жой қурдим. Тўйлар қилаяпман. Ўзимизда ишлаб чиқарилган “Кобальт” русумли гижинглаган машинам бор. Бу йил муқаддас ҳаж сафарини адо этиш бахтига муяссар бўлдим. Оилам тинч, фаровон. Буларнинг барчаси мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз томонидан деҳқонга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик ифодасидир.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"