Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1931
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93527
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 934
Главная Все новости Узбекистана «Туронбанк» АТБ Хитой Эксим банки билан икки томонлама келишувни имзолади

hamkorlik_120_2«Туронбанк» АТБ Хитой Эксим банки билан Ўзбекистонда кичик гидроэлектростанциялар қурилиши бўйича икки томонлама келишувни имзолади.

Ўзбекистон Президентининг Хитой Халқ Республикасига 2017 йил май ойидаги давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида Ўзбекистон ҳудудида кичик гидроэлектростанциялар (КГЭС) қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан икки томонлама Келишув имзоланган эди.

КГЭС қурилиши бўйича давлат келишувларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 17 октябдаги ПҚ-3335-сонли Қарори ижроси юзасидан «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Хитой Экспорт-импорт банки мутахассислари билан биргаликда 58,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини жалб этиш бўйича фаол иш олиб борилди.

Жорий йилнинг 30 ноябрида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ва Хитой Экспорт-импорт банки ўртасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Хитой Халқ Республикасидан КГЭС қурилиши учун ускуналарни харид қилиш лойиҳаларини кейинчалик қайта молиялаштириш кўзда тутилган 58,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги 20 йилга мўлжалланган қарз келишуви имзоланди.

Бундан ташқари, «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан бугунги кунда амалдаги гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш ва қуриш бўйича янги лойиҳалар тайёрланмоқда.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"