Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1926
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93522
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 929
Главная Все новости Узбекистана Пойтахтимизда қайта тикланувчи энергия манбалари масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

quyoch-batareyasi_120Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Жаҳон иқтисодиёт банки, Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик (IRENA) ҳамкорлигида қайта тикланувчи энергия манбалари масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

 

Мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш борасида муайян тажриба тўплангани, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда қайта тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш борасида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунингдек, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий вилоятларида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станцияларини қуриш бўйича ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тадқиқотлари натижалари жаҳон миқёсида эътироф этилаётир. Мамлакатимизда муқобил энергия манбаларидан, жумладан, қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида илмий ва экспериментал тадқиқотлар олиб бориш борасида салмоқли тажриба тўпланган. 
Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида амалга оширилаётган сиёсатни ва соҳага жалб этилаётган инвестицияларни қўллаб-қувватламоқда. 
– Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбалари салоҳияти юқори, – дейди Жаҳон банкининг энергетика соҳасидаги глобал амалиёти раҳбари Самир Шукла. – Мамлакатда деярли ҳар куни офтоб нур сочиб туради, текисликларда кучли ҳаво оқимлари вужудга келади. Бу қайта тикланувчи энергия манбаларини амалиётга жорий этиш учун қулай имконият. Бу соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш ниятидамиз. 
Халқаро семинарда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда илғор халқаро тажрибани ўрганиш, уларни муқобил энергия ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиш механизмларини ривожлантириш, соҳадаги билимларни ошириш, шунингдек, юқори самарали лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Султонов сўзга чиқди.

Шаҳноза Маматуропова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"