Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1847
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110055
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 505
Главная Все новости Узбекистана Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида

adolat-logotipi_120Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси томонидан «Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш – жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилган тадбирда мутасадди ташкилотлар вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда миллий ва халқаро тажриба асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани, инсон қадр-қиммати ва манфаатларини кўзда тутувчи 70 дан ортиқ халқаро шартноманинг ратификация қилингани бунинг яққол далилидир. 
Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам қатор мақсадлар илгари сурилган бўлиб, фуқароларда демократик ҳуқуқий тафаккурни шакллантириш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини уларга етказиш мақсадида партия томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, “Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”, “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият”, “Конституция – адолат мезони” каби лойиҳалар ҳамда “Адолат” билимдони” кўрик-танлови ёшларнинг ҳуқуқий билимини бойитишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, партия вакиллари, депутатлар, экспертлар, ҳуқуқшунослар ҳамда бошқа мутахассислар иштирокида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган давра суҳбатлари, конференция, учрашув ҳамда семинар-тренинглар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 
Тадбирда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, халқчил, оммабоп ҳуқуқий дастурларни тайёрлаш, ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш муҳим вазифа экани қайд этилди. Айниқса, ёшларнинг Конституция ҳақидаги билим ва тушунчаларини янада такомиллаштириш, таълим муассасаларининг бу борадаги ўрни ва ролини кучайтириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. 
Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутатлар ва партия фаоллари томонидан жавоб берилди.

Гулноза Бобоева.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"