qurilish_mПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил июль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоят марказининг Уйчи кўчасида олиб борилаётган қайта қуриш ишларининг бориши билан танишиб, зарур кўрсатмалар берган эди.

Айни пайтда бу ерда тегишли лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 17 та кўп қаватли тураржой биноси ва 10 дан зиёд инфратузилма объектини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бунёдкорлик ишларида “Глобус қурилиш-монтаж” масъулияти чекланган жамияти ишчи-хизматчилари ҳам фаол иштирок этаётир. Зокиржон Алимов раҳбарлик қилаётган жамоа аъзолари кўп қаватли уйлардан бирини барпо этмоқда. Тўрт қаватли, 36 хонадонга мўлжалланган бинонинг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат шохобчалари жойлашади. Корхона иш бошқарувчиси Орифжон Усмоновнинг айтишича, замонавий қиёфада қад ростлайдиган мазкур объект келаси йил август ойида, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

ЎзА.