Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1223
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104212
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 662
Главная Все новости Узбекистана Чиқиндилар ўзимизга зиён етказмасин

chiqindi_120Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига муносиб яшаш шароитларини яратиш, санитар ҳамда экологик вазиятни яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

 

Бугун аҳоли ўртасида юқумли касалликлар кўпаяётгани боис, кўча, бозор, мактаб ҳамда ишхоналар атрофида доимий равишда тозалик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кўп қаватли уйлар атрофига махсус чиқинди ташлаш шохобчалари қурилмоқда. Хўш, ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган бундай ишларга аҳолининг муносабати қандай? Чиқиндиларни шаҳардан олиб чиқиб кетиш қандай йўлга қўйилган? Шу ҳақда мутахассисларга юзландик.

Ҳусниддин Аҳмедов,
Иккиламчи маҳсулотларни қабул қилиш шохобчаси раҳбари, хусусий тадбиркор.
– Шохобчамизда асосан муомаладан чиққан қоғоз, баклажка пластмасса идишлар қабул қилинади. 1 килограмм қоғоз 1000 сўм, баклажка 2000, пластмасса маҳсулотларининг ҳам килосини 2000 сўмдан сотиб олиб, ишлаб чиқариш корхоналарига шартнома асосида етказиб берамиз. Ҳафтасига 200-300 килограмм атрофида махсулот йиғилади. Шохобчамизда 3 дона махсус қути бор. Ҳар ўн кунда туман санитария эпидемиология маркази ходимлари келиб, дезинфекция қилиб кетишади. Махсус қутиларни ҳар куни ўзимиз тозаловчи воситаларда ювиб турамиз.
Нафиса Хўжаева,
“Жасмин ALIX” МЧЖ иш юритувчиси.
– Корхонамиз фойдаланилган қоғозларни қайта ишлаб, иккинчи навли ҳожатхона қоғози ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Илгари чиқинди йиғиш шохобчалари бўлмаганлиги боис чиқинди махсулотлари Россиядан олиб келинган. Ҳозирги кунда аҳоли томонидан чиқариб ташланган ишлатилган қоғозлардан фойдаланамиз. Кун давомида 3-4 тоннага яқин қоғоз ишлаб чиқарилади. Маҳсулотимиз Афғонистонга экспорт қилинади. Мамлакатимизнинг айрим вилоятларига юборилади. Чиқиндилар махсус машинада олиб келинади.
– 2005 йилдан корхонамизда полимер яъни, пластмасса қувурларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди Осиё Батарея Ўзбек-Турк қўшма корхонаси маркетинг бўлими бошлиғи Беҳзод Ҳамидхўжаев. – Хом ашё Хитой, Эрон, Жанубий Корея давлатларидан олиб келинади. Биз асосан бирламчи хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Чиқиндилардан фойдаланмаймиз. Чиқиндилардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати бирламчи маҳсулотлардан анча паст бўлади. Агар сифатсиз қувурлардан фойдаланилса, иссиқлик ҳароратига ва турли босимларга чидамлилиги пасайиб, ёрилиб кетади. 
Воқеа: Мактабга отланган ўғилни она тўхтатди: “Болам, мана шу пакетдаги ахлатни кўчадаги яшикка ташлаб ўтгин, менинг вақтим йўқ, укангга қарашим керак”. Ўғил онасининг айтганини бажариш учун кўчага чиқди. Аммо қўлидаги ахлат тўла пакет йиртилиб, ичидаги чиқиндилар йўлакка сочилди. Болакай уёқ-буёққа аланглаб қаради, ҳайрият, ҳеч ким кўрмабди. Сумкасини елкасига илганича мактаб томон шошиб кетди. Уйда эса онаси ҳали ёшига ҳам етмай туриб, астма касалини орттириб олган ўғилчасига дори бериш билан овора...
Шавкат ФАЙЗИЕВ,
Бектемир тумани Махсустранс АТК раҳбари:
– Туманимиз аҳолисига 7 та машина хизмат қилади. Маҳаллага ҳафтасига 2 марта, кўп қаватли уйларга эса ҳар куни бир маротаба бориб, чиқиндилар олиб келинади. Баклажка, қоғоз, пластмасса каби маҳсулотлар турли фирмаларга топширилади. Кераксиз чиқиндилар эса Оҳангарон туманига қарашли аҳоли яшамайдиган чекка худуддаги Тошкент шаҳар чиқинди ташлаш майдонига олиб бориб ташланади. Жуда катта чуқурликка эга бўлган чиқиндихона яна 30 йил бизга хизмат қилади деб айта оламан. Чиқиндилар чуқурликка тўкилиб, устидан қум ташлаб, кўмиб юборилади.– Бугунги кунда шаҳримиз аҳолисига икки турдаги чиқинди ташлаш шохобчалари хизмат қилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорат маркази коммунал гигиена бўлинмаси мудири Темирбек Мусаев. – Улардан биринчиси – кўп қаватли уйлар атрофида махсус яшаш хонаси, қўриқлаш ва назорат хизматчиси қўйилган шохобча. У ерда йиғилган чиқиндиларни махсустранс ходимлари белгиланган вақтда олиб кетишади. Иккинчиси – модел типидаги чиқинди ташлаш жойи. Бунда бетон ичига 2 ёки 3 контейнер қўйилади. Ундан ташқари айрим кўп қаватли уйларнинг атрофидаги дарахт ёки дўконлар ён-верида ҳам ахлатлар йиғилиб ётганига кўзингиз тушади. Айрим оналар ёш боласининг қўлига оғир ахлат челакни тутқазиб, кўчага ташлаб келишни буюришади. Баъзи болалар эриниб йўл четига тўкиб кетади. Бирини кўриб бошқаси ҳам ўша ерга ахлат ташлайди. Ёки болаларнинг бўйи ахлат қутига етмай, ерга қўйиб кетади. Атрофдаги дайди кучук, мушук­лар уларни титкилаб, егулик қидириб, ҳаммаёқни ифлос қилишади. Ахлатларга қўнган пашшалардан эса касаллик кўпайиш эҳтимоли кучаяди. Ҳовлида яшовчи аҳолининг баъзилари куз, баҳор ойларида хазонларни ёқиб юборишади. Ундан чиқадиган аччиқ тутун астма, турли аллергик касалликлар хуруж қилишига олиб келади. Чиқинди ташланадиган жойлар озодалиги, гигиенаси масъул шахслар томонидан назорат қилиб борилади. Аммо атроф-муҳитни қандай сақлаш, энг аввало одамларнинг ўзига боғлиқ.
Дунёда...
“Ифлос ҳаво йилига деярли 3,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади, – дейилади дунёнинг энг ифлос 7 шаҳри ҳақида ижтимоий тармоқда берилган маълумотда.
Олимларнинг таъкидлашича, 2050 йилга бориб бу кўрсаткич икки баробар кўпаяр экан. Хулосалар ҳавода материянинг қаттиқ заррачалари миқдори ҳисобидан келиб чиқади. Бу ерда рақам заррачанинг микронлардаги диаметрини билдиради. Бу заррачалар тутун ва чиқинди газлари таркибида бўлади. Улар организмда астма ва сурункали ўпка касалликлари каби узоқ давом этувчи муаммоларни келтириб чиқаради.
Афсуски, бугунга келиб ҳавонинг ифлосланиш даражаси дунё харитасидаги аксарият мамлакатлар ҳукуматларини у қадар ташвишга солмаяпти. Баъзи шаҳарларда ўртача умр кўрсаткичи йилдан-йилга қисқариб бормоқда. 
Шимолий Ҳиндистондаги Лакхнау шаҳри аксилрейтингни бошлаб беради. Бу ерда одамлар зарарли газлар ва завод чиқиндилари аралашмасига тўлган ҳаводан нафас олишади. Қонун томонидан деярли назорат қилинмайдиган кўп сонли транспорт воситалари эса муаммони янада чуқурлаштиради.
Эроннинг энг кўп аҳолига эга шаҳарларидан бири – Хуррамобод бутун мамлакатнинг қишлоқ хўжалик маркази ҳисобланади. Афтидан, экспертларнинг шаҳарни нафас олиш учун деярли яроқсиз деб топишига ҳам айнан шу сабаб бўлган. Бу шаҳарда ўлим даражаси мамлакат бўйлаб умумий ўртача кўрсаткичдан деярли 3,5 баробар юқори.
Бу рўйхатни Покистоннинг Равалпинди шаҳри, Ҳиндистоннинг Райпур, Гвалиор, Патна каби шаҳарлари давом эттириб, Хитойнинг Пекин шаҳри якунлайди. Ўзимиз учун керакли озиқ-овқатларни энг тоза, салқин жойларда сақлашга одатланганмиз. Улардан чиқадиган чиқиндиларни ҳам ахлат қутисига ташлаймиз. Уйимизни озода тутишга ҳаракат қиламиз. Ахлат челагини кўчага олиб чиқиб кетаётганимизда уйга киришдан олдин, юрар йўлимиз – кўчамизнинг озодалигини ҳам ўйлаб кўрайлик.

Нигора РАҲМОНОВА,
“Оила ва жамият” мухбири.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"