Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5133
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102694
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 144
Главная Все новости Узбекистана “Бойсун-фарм”да ишлар қизғин

boysun_farmБойсун – тоғли юрт. Табиати мафтункор. Сувлари зилол, ҳавоси мусаффо. Тоғ ва адирликларда, сой бўйларида ёввойи ҳолда юзлаб турдаги шифобахш гиёҳлар ва мевалар ўсиб, етилади. 

 

Туманинг умумий майдони 371 минг 829 гектардан иборат бўлиб, унинг 22 183 гектари экин экиладиган ерлар ҳисобланади. Бойсун – шифобахш гиёҳларга бой ҳудуд. Шу боис Президентимизнинг 2017 йил 3 майдаги фармонига мувофиқ туманда “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

“Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш мақсадида 39 гектар ер майдони ажратилди. Туманни фармацевтика саноати марказига айлантириш, хорижий инвестициялар жалб этиш, янги иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида 15 хил тиббиёт буюмлар ва дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкиллаштириш бўйича 44,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа сметаси ишлаб чиқилди. 
Фармон асосида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият муддати кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йил этиб белгиланган бўлиб, ушбу ҳудудларда алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар, хом-ашё ҳамда бутловчи буюмларни олиб киришда ушбу техник воситалар божхона тўловларидан озод этилиши назарда тутилган. 
Мазкур фармоннинг 19-банди ижроси юзасидан “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида божхона пости ва божхона омборлари фаолиятини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, амалга оширилаётган ишлар, янги ташкил этилаётган эркин иқтисодий зонада учраётган муаммоларни ўрганиш, улар юзасидан асосли таклифлар тайёрлаш шунингдек, “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси вакиллари томонидан ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига мурожаат бўлганда, божхона назорати ва расмийлаштирувини белгиланган тартибда тезкорлик билан амалга ошириш учун Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг масъул ходимлари белгиланди. 
Олдинда бажариладиган ишлар талайгина бўлсада, асосийси мақсад сари илк қадамлар қўйилди. Ўйлаймизки, яқин келажакда “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси плантацияларида етиштирилган шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дори-дармонлар мамлакатимиз дорихоналарининг пештахталарини тўлдириб туради.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"