Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4515
6039
6212

-173
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102150
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 237 556
Главная Все новости Узбекистана Қашқадарёда 60 минг гектардан зиёд майдонда 16 турдаги такрорий экин етиштирилмоқда

er_120Мамлакатимизда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

 

езидентимизнинг 2017 йил 1 июндаги “2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 
Ғўза баравж ўсиши учун ёз ойларида оқар сувга эҳтиёж ҳар доимгидан икки ҳисса ошади. Фермер хўжаликларига ғўза билан бир қаторда такрорий экинлар учун ҳам оби ҳаёт етказиб берилди. Бу имкониятдан унумли фойдаланган хўжаликлар айни пайтда етиштирилган ҳосил ва ундан келадиган даромадни ҳисоблаш билан банд.

Ана шундай омилкор деҳқонлардан бири Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги “Абдимўмин Сардор” фермер хўжалиги раҳбари Лазиз Абдиевдир. Хўжалик аъзолари жорий йилда 30 гектар ғалладан бўшаган майдоннинг 25 гектарида мош, карам, сабзи, шолғом, тарвуз, бодринг каби сабзавот ва полиз экинлари етиштириб, мўл ҳосил олмоқда. 
– 30 гектарда етиштирилган буғдойдан 55-60 центнердан ҳосил олдик, – дейди Л.Абдиев. – 40 центнердан давлатга топширдек, ортгани ўзимизда қолди. Ғалладан бўшаган майдонда қисқа фурсатда агротехник тадбирлар ўтказиб, 20 гектарга мош, 1,5 гектарга карам, 1 гектарга тарвуз, 2 гектарга сабзи-шолғом ва 50 сотих жойга бодринг экдик. Бодринг ва тарвузни йиғиштириб олдик. Даромади ёмон эмас. Мош ҳам тайёр бўлди. Ҳосил чўғи яхши. 
Жорий йилда Қашқадарё вилоятида ғалладан бўшаган майдонларнинг 60 минг 47 гектарига 16 турдаги такрорий экин экилиб, улардан 356 минг 493 тонна ҳосил олиш мўлжалланмоқда. Ҳосилнинг 6 минг 490 тоннасини захирага олиш, 143 минг 385 тоннасини ички бозорга, 110 минг 102 тоннасини экспортга чиқариш режалаштирилган. 
Вилоятдаги фермер хўжаликлари ерларида сабзи, карам, помидор, шолғом, турп, бодринг, қалампир, бақлажон, ош лавлаги, картошка каби сабзавотлар, қовун-тарвуз, шунингдек, кунгабоқар, мош, ловия, соя, кунжут, тариқ каби дуккакли ҳамда озуқабоп экинлар баравж ўсиб, мўл ҳосил бермоқда. 
– Авваллари такрорий экин сифатида фақат чорва учун озуқабоп экинлар экардик, – дейди Қарши туманидаги “Худойберди Чамани” фермер хўжалиги раҳбари Матёқуб Каримов. – Бу йил 5 гектар майдонга “Турон” навли мош экдик. Бошида сифатли уруғ, экиш техникалари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган бўлсак-да, ишларимизни йўлга қўйиб олдик. Агротехник тадбирларни вақтида, сифатли бажардик. Мош деганлари атиги 45 кунда икки сув билан тайёр бўлар экан. Айни пайтда ҳосилни йиғиб олмоқдамиз. Насиб этса, кейинги йилда бундан ҳам кўп майдонга мош экамиз. 
Мухтасар айтганда, такрорий экин фермернинг ўзи учун ҳам, аъзолари учун ҳам қўшимча даромад дегани. Энг муҳими, бозорларимиз мўл-кўл, дастурхонимиз янада тўкин бўлади. Ортиқчасини экспортга чиқариш орқали олинадиган валюта тушуми эса иқтисодиётимиз мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ўлмас Баротов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"