Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5518
7763
7412

+351
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
160648
254685
84669

+170016

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 711 033
Главная Все новости Узбекистана Сенаторлар айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади

oliy-majlis_120Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Давлат ветеринария қўмитасининг ҳуқуқий асоси бўлди. 

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария қўмитасига айлантирилди. Фармон талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги, “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида” ги ва “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Бу ўзгаришлар ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради. Ушбу соҳада илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария амалиётига жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Норгул Абдураимова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"