Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5832
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114464
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 224
Главная Все новости Узбекистана Қишлоқ хўжалиги экспортчилари учун янги имкониятлар

meva_export_120Савдо-саноат палатаси «Ўзагросаноатбиржа» АЖ ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда бутун республикадан пойтахтимизга келган тадбиркорлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини товар-хом ашё биржалари орқали экспорт қилиш масалаларига бағишланган семинар ўтказди.

Президентнинг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон) билан маҳаллий тадбиркорларга мустақил равишда экспорт қилиш имконияти берилди. Илгари ушбу секторда «Ўзагроэкспорт» АЖ монопол мавқега эга эди. Семинарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маҳаллий экспортчиларига янги узилган мева-сабзавотларни ташқи бозорларга олиб чиқишнинг амалий жиҳатлари, шунингдек ушбу соҳада банд бўлган корхоналарга тақдим этилган қўшимча имтиёзлар ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Б.Асадов ишбилармонлик муҳитининг такомиллаштирилиши, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларининг бекор қилиниши ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт ҳажмини ошириш, маҳаллий экспортчиларнинг рақобатдошлиги ва молиявий барқарорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар мустақил ҳаракат қилиши учун йўл очилган бўлса-да, уларнинг аксарияти механизмлар ва экспортга жўнатиладиган маҳсулотларга қўйиладиган талаблардан бехабар. Агар илгари «Ўзагроэкспорт» компанияси ҳужжатларни тайёрлаш, маҳсулотларни сертификатлаштириш, бошқа мажбурий таомиллар учун жавобгарликни зиммасига олган бўлса, энди бу масалаларнинг барчасини тадбиркорларнинг ўзлари ҳал этишларига тўғри келмоқда.

Аслини олганда уларда танлаш имкони мавжуд – мустақил равишда харидорни излаши ва у билан ҳамкорлик қилиши ёхуд воситачиларнинг хизматларига таяниши мумкин. Экспортчиларга бундай ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар орасида «Uztrade», «Ўзагроэкспорт» компаниялари, «Ўзагросаноатбиржа» АЖ, Савдо-саноат палатаси, Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни кафолатлаш фонди ва бошқалар бор. Айримларининг вакиллари тадбиркорларни ўз хизматлари билан таништирдилар.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"