Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1991
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93587
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 994
Главная Все новости Узбекистана Кўмакка муҳтож инсонлар доимо эътиборда

logotip-XDP_120Жисмоний имконияти чекланган инсонларга кўмаклашиш, уларнинг жамиятда муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини тиклаш борасидаги масалалар Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастуридан алоҳида ўрин эгаллаган. Бу борадаги ишларни такомиллаштириш мақсадида партия ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти ўртасида меморандум имзоланган. 

 

Ўзбекистон ногиронлар жамиятида бўлиб ўтган давра суҳбатида ушбу меморандумда белгиланган келишувларнинг ижроси танқидий таҳлил қилиниб, олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекисон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари У.Вафоев, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси К.Абдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ногиронларнинг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш, турмуш даражасини ошириш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, даволаш-профилактика хизматини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 августдаги "Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Ушбу фармойишнинг ижросини таъминлаш мақсадида партия марказий кенгаши, фракция аъзолари Ногиронлар жамияти вакиллари билан учрашув ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. 
Давра суҳбатида ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Халқ демкоратик партияси ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари томонидан ногиронлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича етарли даражада иш олиб борилмаганлиги, шунингдек, ногиронлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Ногиронлар жамияти билан ҳамкорлик қилишда сусткашликка йўл қўйилганлиги танқид қилинди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. 
Тадбирда партия ва Ногиронлар жамияти ўртасида соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, имконияти чекланган инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишиб олинди.

Гўзал Сатторова.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"