Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5539
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126607
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 089 057
Главная Все новости Узбекистана Янгича ёндашув – янги зафарлар

TDIU_120Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Ўтган қисқа даврда халқимиз ҳаётида рўй бераётган юксалишлар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган дастурий мақсадлар нақадар тўғри эканини исботламоқда, халқаро экспертлар бу дастурий мақсад-вазифалар назарий ва амалий жиҳатдан пухта тайёрланганини эътироф этмоқда. 

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси, Тошкент молия институти ва Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишидаги устувор вазифалари ҳақида сўз борди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Б.Ҳодиев, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали ректори Қ.Абдураҳмонов, Солиқ академияси проректори Б.Тўхлиев, Тошкент молия институти проректори Н.Ҳайдаров ва бошқалар Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизнинг чорак асрлик тараққиёт йўли ва эришилган натижаларнинг мантиқий давоми, тўпланган бой тажриба ва ёрқин истиқболга интилиш маҳсули, тараққиётга эришишнинг янги модели эканини таъкидлади. Мазкур дастурий ҳужжатнинг биргина иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард доллар миқдордаги 649 инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. 
Тадбирда Ҳаракатлар стратегияси доирасида саноат корхоналарини модернизациялаш, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, хизматлар ва туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 
– Мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари, тарихий обидалари, сўлим табиати, бетакрор манзараси ҳамиша сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти Нодирбек Расулов. – Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг изчил ижросини таъминлаш мамлакатимизни йирик сайёҳлик марказларидан бирига, туризм саноатини иқтисодиётимизнинг етакчи соҳасига айланишига хизмат қилади. 
Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш имкониятини берувчи таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш, корхона ва ташкилотларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"