Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5548
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126616
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 089 064
Главная Все новости Узбекистана 2017 йилнинг 1-чорагида 710 километрдан ортиқ автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди

avtomobil_120Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан 2017 йилнинг ўтган биринчи чораги давомида 710 километрдан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари ҳолати яхшиланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берган.

Хусусан, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 208-274 километрлари оралиғини қайта қуриш доирасида, мазкур автомобиль йўли ҳамда "Поп шаҳри–Тошкент–Ўш" автомобил йўли кесишмасида транспорт ечими фойдаланишга топширилди. Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида қурилган, узунлиги 48 метр ҳамда эни 10 метрдан иборат бўлган мазкур кўприкнинг фойдаланишга топширилиши - пойтахт ва Фарғона водийси ўртасида қатновчи автомобилларнинг ўз манзилларига тез ва қулай етиб боришига катта ҳисса қўшади.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ ва Қарши туманларидаги ишлаб чиқариш ва саноат базаси тубдан модернизация қилинди. Бу ишлар сирасига – битум сақлаш омборларининг қайта қурилгани, "Танхоз" дарёси устидан 42 пм узунликда, каръерга олиб борувчи барпо қилингани, тош майдалаш ва саралаш ускуналари ҳамда 782 метр узунликдаги темир йўл шохобчаларининг реконструкция қилингани, "Шайхали" ва "Танхоз" асфальт-бетон цехларида 14 906 метр масофадаги юқори босимли газ қувурларининг тортилгани каби ишларни киритиш мумкин.

Ҳаммаси бўлиб кўрсатилган даврда инвестиция дастури бўйича 59,7 млрд. сўмлик реконструкцсия ишлари бажарилди. Капитал таъмирлашга эса 9,4 млрд. сўм сарфланди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"