Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1017
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122085
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 084 535
Главная Все новости Узбекистана Кармана туманидаги оилавий корхона маҳсулотлари экспортга мўлжалланмоқда

oilaviy-tadbirkorlik_120Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

 

Навоий вилоятида ҳам оилавий бизнесни ривожлантириш, ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 
Бугунги кунда вилоятда 400 дан ортиқ оилавий корхона самарали фаолият кўрсатмоқда.

– Корхонамизда турли ёшдаги инсонлар учун либослар, махсус ишчи формалари тайёрланади, – дейди Кармана туманидаги “Янги авлод текстиль” оилавий корхонаси раҳбари А.Нусратуллаев. – Айни пайтда 6 ишчи меҳнат қилаётган жамоамизда асосан замонавий дизайндаги эркаклар ва аёллар кийими тикилмоқда. Банкдан олинган 48 миллион сўмлик кредит маблағи фаолиятимиз ривожида муҳим омил бўлди. 
Ёш тадбиркор мамлакатимизда яратилаётган шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва тайёр маҳсулотни экспортга йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу касб-ҳунар коллежини битирган яна бир неча ёшни доимий иш билан таъминлаш имконини беради.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"