Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
163
5625
5083

+542
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111731
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 726 628
Главная Все новости Узбекистана Фуқаро муҳофазаси доимо эътиборда

mmm_120Миллий матбуот марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан сел-тошқин, ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

 

Маълумки, мамлакатимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида қишки-баҳорги мавсумда кузатиладиган ёғингарчилик натижасида геологик ва гидрометеорологик ҳодисалар юз беради. Бу борада фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлиши мумкин бўлган хавфни камайтириш, одамлар соғлиғини сақлаш, аҳолини бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, атроф-муҳитга етадиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда фуқароларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунгача сел ва сув тошқинлари хавфи мавжуд участкаларда 115 махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Тупроқ, тош-шағал, бетон ҳамда ўзан тозалаш ишлари олиб борилди. Идоралараро тезкор штаб томонидан хавфли геологик ва гидрометеорологик участкаларда профилактик тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда ҳамда прогноз маълумотлар йиғилмоқда. 
– Мавжуд сув омборларида сув кўпайиш ҳолатларини талафотсиз ўтказиб юборишга тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда, – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси катта офицери Йўлдош Жўраев. – Объектларнинг барқарор ишлашига таъсир қилувчи аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. 
Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътиллари олдидан болаларни соғломлаштириш ва дам олиш масканлари тегишли мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Бунинг натижасида баъзи оромгоҳлар геологик ва гидрометеорологик хавфли ҳудудларда жойлашганлиги аниқланди. 
Ёзги дам олиш мавсуми мобайнида оромгоҳларда фуқаро муҳофазаси бурчаклари ташкил этилиб, кўргазмали қуроллар, эслатма ҳамда йўриқномалар билан таъминланади. 
Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"