Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4928
5611
5215

+396
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
116736
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 082 237
Главная Все новости Узбекистана Мавсум ишлари қизғин

pilla_120Фарғона вилояти пиллакорлари жорий йилда 2 минг 360 тонна қимматбаҳо хомашё етиштиришни режалаштирган. 

 

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги, хусусан, пиллачиликни ривожлантириш, тармоққа юқори самарали, замонавий технологияларни кенг жорий этишга қаратилаётган алоҳида эътибор пилла хомашёсини қайта ишлаш, ундан харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. 
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришга хизмат қилаётир.

Вилоятда ипак қурти парвариши бўйича 2 минг 200 тажрибали мутахассисдан иборат назорат ва ёрдам гуруҳлари тузилган. 36 минг 375 хонадонга 44 минг қути ипак қурти тарқатилган. Айни пайтда ипак қурти тажрибали пиллакорлар томонидан юқори технологиялар асосида парваришланмоқда. Ипак қурти боқиладиган хонадонларга 7 миллиард 625 миллион сўмлик моддий–техник ресурслар берилиб, пиллакорларга зарур тавсиянома ва эслатмалар тарқатилган. Шу кунларда гуруҳ аъзолари ҳар бир хонадонга бориб, ипак қуртининг ривожланиш ҳолатини кузатмоқда, зарур тавсиялар бермоқда. 
Тошлоқ тумани пиллакорлари жорий йилда 3 минг 600 қути ипак қурти парваришлаётир. "Қумариқ", "Хонариқ", "Навбаҳор", "Заркент" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги фермер хўжаликларида айни пайтда иш қизғин. 
– Бу йил 2 қути ипак қурти парваришламоқдамиз, – дейди "Мўйиддинжон" фермер хўжалиги пиллакори С.Йўлдошева. – Ҳар қутидан 60 килограмдан ҳосил олишни режалаштирганмиз. Бунинг учун барча шароит етарли. Олдиндан бўнак пулларини ҳам беришди. 
Вилоятда пиллакорларга зарур шароит яратилгани, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, илғорлар мунтазам рағбатлантириб борилаётгани юқори сифатли ҳосил етиштириш ва уни ўз вақтида йиғиб олишда муҳим омил бўлаётир.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"