Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5814
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114446
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 206
Главная Все новости Узбекистана Навоий вилоятининг чекка ҳудудларига “Саломатлик” поезди йўл олмоқда

salomatlik_12019-27 апрель кунлари “Sog`lom avlod uchun” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг чекка ҳудудларига Тошкент – Тинчлик – Конимех – Қора-қата – Мустақиллик – Аджибугут – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди ташкил этилди.

“Саломатлик” поезди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 222-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) аҳоли учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 21-29 март кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд – Оқрабод – Деҳқонобод – Қарши – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди ташкил этилган. Ушбу “Саломатлик” поезди мутахассислари томонидан 2810 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 10 тиббий ва ижтимоий муассасаларга, шунингдек, 3083 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 4 млрд. 300,4 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 19 апрель куни соат 18:05 да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Навоий вилояти кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Бу инсонпарварлик ёрдами 13 466,4 млрд. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан иборат.

Поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Навоий, Конимех, Қора-қата, Мустақиллик, Аджибугут, Қизилқудуқ, Бузаубай, Учқудуқ II станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир ҳомийлари: ГФРнинг “Friedensdorf International” ва “Tovarish-Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилотлари, АҚШнинг “Resource and Policy Exchange”, “AmeriCares”, “Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, ҚК “Nestle-Uzbekistan” МЧЖ, “Jahon invest plast” МЧЖ, “Дори-дармон” АК, “Micro business group” МЧЖ, ҚК “Biogen” МЧЖ, ҚК “Remedy group” МЧЖ, ҚК “Rekamed farm МЧЖ, “В.Н.Т” МЧЖ ва бошқалар.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"