Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Главная Все новости Узбекистана Ўзбекистонда биологик деҳқончилик ривожланмоқда

dehqonchilik_120Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида микроорганизмлардан фойдаланиш технологияси асосида янги микробиологик ўғит ишлаб чиқаришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Тадбирда мамлакатимиз илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, олимлар, фермерлар, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этди. 
Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг ҳимояланган тупроқда сабзавотчилик лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Екатерина Ляннинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабнинг ортиб бораётгани сабабли ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Илғор агротехнологияларни жорий этиш бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан биридир. 
Замонавий қишлоқ хўжалигида кимёвий воситалар ва оғир техника қўлланилганда тупроқ хусусиятларининг ёмонлашуви, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида инсон ва жониворлар организми учун зарарли моддалар тўпланиши каби кўплаб салбий оқибатларга олиб келади. Бу каби ҳолатларда биологик ёки муқобил деҳқончилик муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай деҳқончиликда минерал ўғитлардан фойдаланилмасдан тупроқ унумдорлигини ошириш учун унинг биологик фаоллиги кучайтирилади.

Самарали микроорганизмлардан фойдаланиш тупроқни кимёвий заҳарли моддалар ва сунъий ўғитлар қўлланиладиган анъанавий қишлоқ хўжалигига қараганда кўп ҳосил берадиган унумдор ерга айлантиради. 
Тадбир доирасида “Байкал ЭМ 1” янги микробиологик ўғитини мамлакатимизда ишлаб чиқариш тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ўғит ҳосилдорликни ошириш, тупроқ микрофлорасини қайта тиклаш, фермерлар харажатларини анча камайтириш имкониятини яратади. 
“Байкал-КМУ” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган ушбу препарат тупроқда озуқа моддалар захирасини тўплайдиган юқори молекуляр бирикмалар синтезида иштирок этади, таркибида хавфли нитратлар бўлмаган экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари олиш имконини беради. 
Мамлакатимизнинг ушбу микробиологик ўғитдан фаол фойдаланаётган аксарият фермер хўжаликларида ҳосилдорлик сезиларли равишда ошгани кузатилмоқда. 
Давра суҳбатида мутахассислар препаратнинг тупроқ кимёвий таркиби ва инсон саломатлигига таъсирини ўрганишни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

 

 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1815
4335
4753

-418
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
116041
111250
79818

+31432

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 3 960 438
Вход на сайт




© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"