Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3457
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105896
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 880 576

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

“Toshkent universal auktsion savdo” МЧЖ

Сизларни 2016 йил 6, 8, 13 ва 15 сентябрь кунлари

тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали

ташкил этиладиган савдоларга таклиф этади.

Савдоларга, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Темур шоҳкўчаси, 101-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг қуйидаги хўжалик жамиятлари устав фондидаги 100 фоиз банк улушлари такрорий равишда қўйилади:

Т/р
Объект номи
Сотилаётган объект
Савдога қўйилаётган
объект бошланғич
баҳоси
Манзили
Асосий
фаолият
йўналиши
Сўм
АҚШ доллари
1.
“Xorazm palace” МЧЖ
Хоразм вилояти,
Урганч шаҳри,
Ал-Беруний
кўчаси, 2-уй
Меҳмонхона
хизматларини
кўрсатиш
24 008 000 000,0
10 528 531,58
2.
“Toshkent qog’ozi” МЧЖ
Тошкент шаҳри,
Фарғона йўли
кўчаси,
23-уй
Қоғоз ва қоғоз
маҳсулотлари
ишлаб
чиқариш
29 198 000 000,0
12 804 567,86
3.
“Horazm gilamlari” МЧЖ
Хоразм вилояти,
Хива шаҳри, Обводная
кўчаси, 7-уй
Гиламлар
ва гилам
маҳсулотларини
ишлаб чиқариш
50 227 000 000,0
17 770 159,35

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш шартлари:

Савдо ғолиби улуш сотилиш баҳосининг бўнак пули сифатида камида 15 фоиз миқдорини савдо ўтказилгандан сўнг, қолган қисмини олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда сотувчининг ҳисоб рақамига тўлаши шарт.

Савдода иштирок этиш учун талабгор томонидан мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши сифатида тўланган закалат пули шартнома суммасига киритилади.

Сотиб олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 7 (етти) йилгача бўлган муддатни ташкил этади.

Тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш жараёнида сотилаётган улушнинг бўнак пули миқдори 15 фоиздан кўпроқни ҳамда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлашнинг якуний муддати 7 йилдан камроқ муддатга сотилиши бўйича музокаралар олиб борилиши мумкин.

Савдо объекти, хўжалик жамияти фаолиятини тиклаш мақсадида киритилган маблағлар харидор томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши шарти билан сотилади.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилаётган объектлар бўйича сотиб олиш учун тўловлар бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобланмасдан бўлиб-бўлиб, шунингдек сотиб олиш учун тўловлар тўлиқ тўлангунга қадар объектни ўзгага бериш ва учинчи шахсларга гаровга (ипотекага) қўйиш ҳуқуқисиз (сотувчи – Ўзмиллийбанк бундан мустасно) тўланади.

Ҳужжатларни расмийлаштиришда зарур бўладиган давлат божи, гаров таъминотини таъминлаш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, нотарил тасдиқлаш, объектни баҳолаш ва суғурталаш билан боғлиқ харажатлар), савдо ташкилотчисига тўланадиган комиссион тўловлар, савдо ташкилотчисининг савдони ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда юзага келадиган бошқа харажатлар харидор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Савдоларда иштирок этиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома, устав нусхаси, шунингдек, савдода иштирок этиш учун ваколатли вакил номига, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспорт (истиқомат гувоҳномаси) нусхаси, савдода ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– эълонда кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.

– икки нусхадаги ёпиқ конвертларга солинган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган талабгор таклифлари:

– сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати, бизнес-режа. Бунда, тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор имзоси ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Савдода иштирок этиш учун, талабгорлар томонидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилаётган улушлар бошланғич нархларининг 1 (бир) фоизи миқдоридаги закалат пулларини “Toshkent universal auktsion savdo” МЧЖнинг АТИБ “Ипотека-банк” Шайхонтоҳур филиалидаги МФО 00425, СТИР 302071274, 2020 8000 704 929 318 001 ҳисоб рақамига тўлашлари лозим.

Талабгорлардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни ҳамда буюртманомаларни қабул қилиш, расмий иш кунларида мазкур эълон чиққан кундан бошланади ва савдо ўтказиш бошланишидан камида уч соат олдин тўхтатилади.

Ушбу банк улушлари сотилаётган корхоналар билан яқиндан танишиш истагида бўлган талабгорлар, уларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган манзилига бориб танишишлари мумкин.

Савдоларга такдим этилган таклифларни ўрганиб чиқиш, белгиланган савдо кунлари соат 11.00 да бошланади ва қуйида кўрсатилган манзилда бўлиб ўтади: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 16-“а” уй, 3-қават, 307-хона (Мажлислар зали).

Мурожаат учун манзиллар ва алоқа воситалари:

Сотувчи (Банк): Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Темур шоҳкўчаси, 101-уй, телефон: 234-11-22, 234-15-60, телефакс: 234-43-31.

Савдо ташкилотчиси: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, А.Темур шоҳкўчаси, 16-“а” уй, 4-қават, 401-хона, телефон: 233-02-49, телефакс: 233-23-40, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Гувоҳнома: 005357.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"