«Бизнес-Daily Медиа» ноширлик уйи масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «Жамият» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа амалдаги қонунларга асосан тузилган.

bdmЖамият – “Биржа” Нашриёт уйи МЧЖ ҳамда “Iste’molchi” газетаси таҳририяти МЧЖ таъсисчиларининг 2013 йил 14 мартдаги 1-сонли қўшма Умумий йиғилиши қарорига кўра  “Биржа” Нашриёт уйи МЧЖ ҳамда “Iste’molchi” газетаси МЧЖни қўшиб юбориш йўли билан “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ (ООО ИД «Бизнес-Daily Медиа») тарзида қайта ташкил қилинди (Асос:Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 2013 йил 4 апрель куни №008739-08 реестр рақами билан рўйхатга олинган). “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ “Биржа” Нашриёт уйи МЧЖ ҳамда “Iste’molchi” газетаси таҳририяти МЧЖларнинг барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Жамият таъсисчилари: 1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; «Respublika mulk markazi» YoAJ; «Республика товар хом-ашё биржаси» ОАЖ; «Тошкент» республика Фонд биржаси ОАЖ; «Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси» ЁАЖ; «Республика кўп тармоқли Агросаноат биржаси» МЧЖ; Республика Савдо-саноат палатаси; «Мадад» СА ОАЖ; «Микрокредитбанк» ОАТБ; «Invest Trast» банклараро компанияси МЧЖ.

Жамиятнинг асосий фаолияти:

Biznes Daily «Биржа» республика иқтисодий газетаси, Biznes Daily «Менинг мулким – Частная собственность» иқтисодий газетаси, Biznes Daily «Iste’molchi» ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-маърифий газетаси ва мазкур 3 та газетанинг турли иловаларини, матбаа маҳсулотларини, «Biznes-Эксперт» илмий-амалий, иқтисодий ойлик журналини нашр этишдан иборат.

loader


bd_birjaBiznes Daily «Биржа» республика иқтисодий газетаси

Иқтисодиётга йўналтирилган нашр бўлиб, унинг саҳифаларида Ўзбекистонда ва хорижда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари, биржалар фаолияти ва қимматли коғозлар бозоридаги янгиликлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар ҳамда таъсисчилар фаолияти ва республиканинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаёти изчил ёритиб борилади. Корпоратив бошқарувнинг мақсади ва вазифаларини тушунтиради; корхоналар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тарғибот қилади; қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорлари ривожига имкон яратиб беради; иқтисодиётда хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тобора ошиб бораётгани тўғрисида таҳлилий материаллар ва маълумотлар бериб беради. Акциядорларнинг саволларига жавоб беради, журналистик текширувларни ўтказади. Фуқароларни ислоҳотлар, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти, шунингдек, парламент ва партиялар фаолияти, ҳокимият олий органларига сайловлар, уларнинг фаолияти тўғрисида хабардор қилади. Хорижнинг илғор тажрибалари, янгилик ва хабарлар, воқеа ва ҳодисалар, мамлакатнинг ижтимоий соҳаларига оид материалларни чоп этиб боради.

mening_mulkimBiznes Daily «Менинг мулким – Частная собственность» иқтисодий газетаси

Ўзбекистон Республикаси қонунларини, йўриқномаларни, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини, қимматли қоғозлар бозори, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари, жамиятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, кўчмас мулк бозори, риэлторлик хизмати, микромолиялаш, баҳолаш компаниялари, ижара марказлари фаолияти ҳақидаги материалларни чоп этади. Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг барча жабҳалари бўйича кенг тарзда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради; акциядорлар, тадбиркорлар ва аҳоли кенг қатламларининг иқтисодий саводхонлигини ошириш ва мулкдорлар синфи ташкил топишида кўмаклашади.

istemolchiBiznes Daily «Iste’molchi» ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-маърифий газетаси Истеъмолчи ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ талаблар, шунингдек, монополияга қарши сиёсатга оид ўзгаришлар, янгиликлар, воқеалардан хабардор этиш ва муассислар фаолияти, улар амалга ошираётган ишларни кенг ёритади.

 

 

 

biznes_ekspert«Biznes-Эксперт» илмий-амалий, иқтисодий ойлик журнали

Иқтисодий ислоҳотларни чуқур таҳлил қилувчи, ривожланаётган иқтисодиётимизнинг барча соҳалари бўйича умумлаштирувчи ва таҳлилий мақолалар, тадқиқотчи ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-изланиш ишлари чоп этилади.

 

 

 

 

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Ўзбекистон» шоҳкўчаси, 55-уй.

www_litsenziya«WWW.BIZNES-DAILY.UZ» веб-сайти.

Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари, биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозоридаги янгиликлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар, кўчмас мулк бозори, риэлторлик хизмати, микромолиялаш, баҳолаш компаниялари, ижара марказлари фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ талаблар, шунингдек, монополияга қарши курашиш сиёсатига оид ўзгаришлар борасидаги янгиликларни тезкор ёритади.

 

Обновлено (24.05.2017)