Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная Андижанская область_ Андижонёғмой АЖ

“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар!

Жамият кузатув кенгашининг 2018 йил 4 апрель кунги 15-йиғилиш баёни қарорига асосан, жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан 2018 йил 28 апрель куни соат 10.00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Абдурауф Фитрат кўчаси, 14-уй.

Акциядорларни рўйхатга олиш вақти соат 9.00 дан 9.50 гача амалга оширилди.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йил иш фао­лияти юзасидан ҳисобот ва Кузатув кенгаши томонидан 2017 йил давомида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш.

2. Жамият бош директорининг 2017 йил молия-­хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолия­ти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар хақидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш.

7. Жамият кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.

8. Жамият ижроия органи аъзоларини қайта сайлаш.

9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.

10. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

11. Жамият бошқарув ҳайъати раисини сайлаш ва уни ёллаш ҳақидаги меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.

12. 2018 йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат ҳақи чегарасини белгилаш.

13. Жамиятнинг 2017–2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар.

14. 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув ҳайъати, тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш.

15. 2018 йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа зарурий материалларни олиш ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш мақсадида смета харажатларини тасдиқлаш.

16. “Balans-Inform-Audit” МЧЖ томонидан жамиятда Корпоратив норматив ҳужжатлар ижросини 2017 йилдаги баҳолаш хулосасини маъқуллаш.

Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Абдурауф Фитрат кўчаси, 14-уй.

Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ҳақида хабар бериш учун акциядорлар реестри ёпилган сана: 2018 йил 4 апрель.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2018 йил 24 апрель.

Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади. Мурожаат учун телефонлар: (0-374) 223-10-33. Факс: 233-10-45.

Ҳурматли акциядорлар ўзингизга тегишли бўлган дивидендларни, ўзингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, акция гувоҳномаси) билан жамиятга мурожаат қилиб ўз дивидендларингизни олишингизни маълум қилади.

Жамият кузатув кенгаши.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"