“Андижонёғмой”

акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар!

Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил 31 октябрь кунги 8-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан, 2017 йил 20 ноябрь куни соат 10.00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14-уй.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 дан 9.50 гача амалга оширилди.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг 2017 йил 16 октябрь кунги МС/10-2282-сонли хатига асосан, “Режим бўйича директор” лавозимини жамият ташкилий тузилмасига киритиш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14-уй.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиши ҳақида хабар бериш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2017 йил 31 октябрь.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2017 йил 14 ноябрь.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-374) 223-10-33, факс: 233-10-45.

Жамият Кузатув кенгаши.