Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1945
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
98736
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 873 416
Главная Андижанская область_ Андижонёғмой АЖ

“Андижонёғмой”

акциядорлик  жамияти  акциядорлари  диққатига!

Ҳурматли акциядорлар!

Жамият  Кузатув  кенгашининг  2017 йил  1 август кунги   3-сонли  йиғилиш  баёни қарорига  асосан,  2017 йил 11 август жума куни соат 10.00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий  йиғилиши  бўлиб ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Андижон вилояти  Андижон  шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14-уй.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат  9.00 дан  9.50 гача амалга оширилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли қарори билан,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишда”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамиятининг 2017 йил 27 июль кунги 7/10-сонли бошқарув қарорига асосан,  жамият қошида соя экинини етиштириш, агротехнологиясини такомиллаштириш, маҳаллий ва уруғчиликни ривожлантириш, илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, хорижий соя навларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори ҳосилдорлик навларини маҳаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори ҳосил олинишига  эришиш мақсадида соя уруғчилиги, селекцияси, агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш юзасидан илмий-техник марказни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилиш, марказни алоҳида хоналар ҳамда моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш тўғрисида.

2. Жамиятнинг Уставига ва ташкилий тузилмасига  тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:  Андижон вилояти,  Андижон  шаҳри,  А.Фитрат  кўчаси 14-уй.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиши ҳақида хабар бериш учун  акциядорлар реестри ёпилган сана: 2017 йил 1 август.

Акциядорларга навбатдан ташкари умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпилган сана: 2017 йил  7 август.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал тартибда  тасдиқланган  ишончнома  билан  келишлари  сўралади.

Мурожаат учун телефонлар: (8374) 223-10-33 ( факс),  223-10-45.

 

Жамият  Кузатув  кенгаши.

***

Ҳурматли чет эл инвесторлари диққатига! 

“Андижонёғмой” акциядорлик  жамияти қуйидагиларни маълум қилади:

 

Кузатув кенгашининг 2016 йил 10 ноябрь кунги   6-сонли йиғилиш баённомасига асосан,   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкчиликнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги ПҚ-2340-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, устав фондига нисбатан 12,61 фоиз 60127 (олтмиш минг бир юз йигирма етти )та қўшимча янги чиқарилган, эълон қилинган акциялар баҳоловчи ташкилот орқали қайта баҳоланганлиги, қўшимча янги чиқарилган 60127 (олтмиш минг бир юз йигирма етти ) та акциялар белгиланган тартиблар асосида “Тошкент” РФБ валюта майдончасига ҳар бирининг баҳоси 19,89 АҚШ долларидан савдога чиқарилганлигини маълум қилади.

Мурожаат учун: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14-уй.

Тел.: (0374) 233-10-33,  233-15-71.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"