Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1938
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93534
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 941

“Rivoj rieltor zamin” МЧЖ томонидан очиқ аукцион савдога

Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Вилоятдаги давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида” ги 651к-қарори ва Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 23.11.2017 йилдаги 109-АС-буйруғига асосан Қўшкўпир туман ҳокимлигига қарашли бўлган, Қўшкўпир тумани, Хосиён қишлоғи маҳалласида жойлашган қуйидаги кўчмас мулк қў­йилмокда

Умумий майдони 2000, кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 223,56 кв.метр бўлган Чорвадорлар уйи биноси, бошланғич баҳоси – 146 160 000 (бир юз қирқ олти миллион бир юз олтмиш минг) сўм.

Аукцион савдо 2018 йил 5 январь соат 11.00 да Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Янги Урганч кўчаси, 18-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдо бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 16, 26 январь ва 8 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, 1. “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалига қарашли Янгиариқ тумани Қўриқтом қишлоғида жойлашган умумий майдони 25,20 кв.метр, фойдаланиш майдони 110,33 кв.метр бўлган қишлоқ автомат телефон станцияси биноси, бошланғич баҳоси – 6 996 000 сўм;

2. “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалига қарашли Боғот шаҳарчасида жойлашган умумий майдони 297,60 кв.метр, қурилиш ости майдони 297,60 кв.метр, фойдаланиш майдони 247,33 кв.метр бўлган дам олиш уйи биноси, бошланғич баҳоси 126 706 000 сўм бўлган кўчмас мулкларнинг такрорий савдолари 2017 йилнинг 8 ва 15 декабрь кунлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Савдога қўйилган мулк билан сотувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни қабул қилиш аукцион савдосига бир кун қолганда тўхтатилади.

Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, мулк бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган микдорда закалат пулини тўлов ҳужжатида ижро ҳужжати рақами ва санасини кўрсатган ҳолда “Rivoj rieltor zamin” МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: ҳ/р: 20208000300703107001, ТИФ Миллий банк Урганч филиали, МФО 00547, СТИР 302748031.

Жисмоний шахслар – фуқаролик паспорти, аукционда ваколатли вакили қатнашган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда, СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами);

– юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, агар ваколатли шахс қатнашса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами).

Мурожаат учун манзил: “Rivoj rieltor zamin” МЧЖ, Урганч шаҳри, Янги Урганч кўчаси, 18-уй. Телефон: ( +998 97) 706-80-02. Лицензия: RL-0157.

Email: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Веб-сайт: www.uy-joy.uz.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"