Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1854
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110062
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 512

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча нодавлат юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

1. “Турон кўчмас мулк савдо” МЧЖ риэлторлик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 291-сонли ва 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорлари ижроси юзасидан Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилган тегишли буйруқларга асосан давлат кўчмас мулк объектларининг нархлари босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Аукцион савдосига қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари қўйилади:

1. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, И.Дўсов кўчасида жойлашган “Ошхона биноси”.

Аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг тавсифи.

Умумий ер майдони – 250,92 кв.метр, шундан қурилиш ости ер майдони – 213,42 кв.метрни ташкил қилади. Қаватлилиги – бир қават.

Бошланғич баҳоси – 287.600.000 сўм.

Балансда сақловчининг номи ва фаолият соҳаси: Хазорасп тумани, Йўл қуриш, таъмирлаш фойдаланиш ижара корхонаси.

2. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчасида жойлашган, “Меҳмонхона бино ва иншоотлари”.

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи.

Умумий ер майдони – 286,43 кв.метр, шундан қурилиш ости ер майдони – 283,58 кв.метр, қаватлилиги – бир қават.

Бошланғич баҳоси – 278.853.000 сўм.

Фаолияти сақловчининг номи ва фаолият соҳаси: “Оби-ҳаёт инжиниринг” МЧЖ.

Аукционда қатнашиш учун талабгорлар давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан “Турон кўчмас мулк савдо”  МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ҳ/р. 20208000904925192001, “Ипотека-банк” АТИБ Тинчлик филиали, МФО 00580, СТИР 302054263.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш хабарнома эълон қилинган санада соат 9.00 дан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган кундан бир кун олдин соат 18.00 да тамом бўлади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорлари ижроси юзасидан Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 25 июлдаги №56 ТС буйруғига асосан давлат кўчмас мулк объектининг сотиш бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади!

Танлов савдосига қўйилган давлат кўчмас мулк объекти.

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 62-уйда жойлашган, Х.Девонов номли кинотеатрнинг собиқ биноси.

Танлов савдосига қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг тавсифи.

Умумий ер майдони – 2716,68 кв.метр, шундан қурилиш ости ер майдони – 718,48 кв.метрни ташкил қилади. Қаватлилиги – уч ва бир қават.

Бошланғич баҳоси – 853.826.000 сўм.

Балансда сақловчининг номи ва фаолият соҳаси: “Ўзбеккино” миллий агентлиги.

Танлов шартлари

1. Кўчмас мулк объектини 853 826 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда харид тўлови ва уни тўлаш муддати.

2. Сотиб олинган бино қайта қуриладиган ёки тўлиқ таъмирланадиган ҳолатларда, бинода 100 ўринлик кинозал ташкил этиш.

3. Томошабинлар учун шароит яратилган кириш жойи (хол) ташкил этиш.

4. Ўзбек миллий кино санъати асосчиси Худайберган Девонов ҳаёти ва ижодига бағишланган киномузейи ташкил этиш.

Савдолар 2017 йил 17 ноябрь куни, соат 14.00 да, Урганч шаҳри, П.Маҳмуд кўчаси, 2/1-уй, “Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши” биноси 2-қават, 206-хонада ўтказилади.

Савдолар бўлиб ўтган тақдирда савдо баённомаси имзолангандан кейин 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танлов савдосида қатнашиш учун талабгорлар давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан “Турон кўчмас мулк савдо” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ҳ/р. 20208000904925192001, “Ипотека-банк” АТИБ Тинчлик филиали, МФО 00580, СТИР 302054263.

Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш хабарнома эълон қилинган санада соат 9.00 дан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган танлов савдоси ўтказиладиган санадан уч соат олдин тамом бўлади.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган холда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– нодавлат юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси:

– танлов ҳужжатларига муофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги танлов таклифлари:

– сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

– инвестициявий мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни кириш шакли муддати ва шартлари (мавжуд бўлганда);

– талабгорнинг молиявий мустақиллиги ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лоихаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.

Савдо ташкилотчисининг:

Номи – “Турон кўчмас мулк савдо” МЧЖ.

Почта манзили – Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, П.Маҳмуд кўчаси, 2/1-уй, “Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши” биноси 2-қават, 206-хона.

Алоқа телефони: (0-362) 223-14-06. Факс: (0-362) 223-13-97.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.tkms.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ва Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-362) 223-08-70 рақамли Ишонч телефонларига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

Лицензия: RL-001 RR-0088.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"