Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5826
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114458
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 218

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

“Elit ko’chmas mulk savdo” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион
савдога таклиф этади!

Аукцион савдога қуйидаги давлат кўчмас мулк объекти қўйилмоқда:

Хоразм вилояти, Хива тумани, “Дашёқ” қишлоғида жойлашган “Қурилиши тугалланмаган бино”.

Савдога қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг тавсифи: умумий ер майдони – 248,88 кв. м., қурилиш ости майдони – 248,88 кв. м. Бошланғич баҳоси – 887 852 000 сўм.

Балансда сақловчининг номи ва фаолият соҳаси: Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси.

Аукцион савдо 2017 йил 15 сентябрь куни соат 11.00 да Урганч шаҳри, К.Отаниёзов кўчаси, 61-уй 98-хонада ўтказилади.

Аукцион савдо шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йил 29 сентябрь, 13 ва 27 октябрь ҳамда 10 ноябрь кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдо натижаси бўйича баённома имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Аукционда қатнашиш учун талабгорлар давлат кўчмас мулк объекти бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Elit ko’chmas mulk savdo” МЧЖнинг “Савдогарбанк” АТ Хоразм вилоят филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим:  2020 8000 3004 5375 9001, МФО 00552, СТИР 303 285 459.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш мазкур билдиришнома эълон қилинган кундан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдо ўтказиладиган кундан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор муҳри ва имзоси билан тасдиқланади. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин.

Савдо ташкилотчиси: “Elit ko’chmas mulk savdo” МЧЖ; почта манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, К.Отаниёзов кўчаси, 61-уй, 98-хона.

Телефон (факс): (0-362) 227-27-37. Интернет тармоғидаги вэб-сайт: www.ekms.uz, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ва Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-362) 223-08-70 рақамли “Ишонч телефон”ларига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат!

Лицензия: RR- 0226. 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"